Кириш Регистрация

Ферран Торрес келажаги учун иккита вариантни танлади

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клубида тўп сураётган испаниялик ҳужумчи Ферран Торрес ўз келажаги борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда журналист Давид Бернабеу хабар бермоқда.

Инсайдерга маълум бўлишича, ҳужумчи фаолиятини давом эттириш бўйича иккита вариантни кўриб чиқишга тайёр: янги шартнома имзолаш ёки клубни эркин агент сифатида тарк этиш. Ферран «Барселона»дан трансфер орқали (клубга пул олиб келадиган сотув сифатида) кетишни истамаяпти.

26 ёшли ҳужумчи каталонияликлар сафини 2022 йилнинг январь ойида тўлдирган эди. Торреснинг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. Transfermarkt портали экспертлари Ферраннинг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:33, 19.05.2026.
Ўқилди: 2876 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик