"Милан" вице-президенти Адриано Галлиани клубининг ёзги трансферларни деярли якунлаганини маълум қилди.
"ПСЖ" Иброҳимовични қўйиб юбормаса керак, деб ўйлайман. Агар улар шундай қилишса, биз уни қўшиб олишга ҳаракат қиламиз.
Яримҳимоячи? Бизга бошқа ҳеч ким керак эмас. Бизнингбарча чизиқларимиз яхши тўлдирилган.
Ўйлашимча, бизнинг трансфер кампаниямиз тугади. Балки, қизиқ вариантлар чиқиб қолар. Август охирида нима бўлади, кўрамиз.
Михайлович мавсум якунлари бўйича кучли учликка киришга мажбурми? Бу мақсад, аммо Михайлович бунга мажбур эмас", - дейди Галлиани.