Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Атлетик» Испания Суперкубогининг илк ўйинида «Барселона»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Бир ҳафта ичида иккита ўйин ўтказган "Барселона" ўз дарвозасидан нақ 8та тўп олиб чиқди. Европа суперкубоги доирасида жамоа "Севилья" дарвозасига 5та гол уриб, совринни ўз уйига олиб кетган бўлса, бу сафар каталонияликлар "Атлетик Бильбао" олдида ожиз қолдилар.

Испания суперкубоги учун кечган баҳсда "Барса" ўзига ўхшамади. Улар тўпни назорат қилишди, қарши ҳужумларда нисбатан яхшироқ кўриндилар, аммо "Атлетик" ўзи яратган имкониятларнинг деярли барчасидан унумли фойдаланиб, номдор рақибни ўта қийин ҳолатга тушириб қўйди. Луис Энрике шогирдлари эса мазкур ўйинга руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўра олмади.

Марк-Андре тер Штегеннинг хатоси туфайли ўйинда тезкор гол киритилди. "Барселона" жарима майдончаси атрофига олис масофадан етказилган узатмани дарвозабон бош билан уриб юборишга қарор қилди. Тўпни эгаллаган Сан-Хосе майдон марказидан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳимоясидаги қўпол хатолардан бильбаоликлар унумли фойдаланишди. Арис Адурис 15 дақиқа ичида ўз ҳисобига 3та гол ёзишга муваффақ бўлди. У ўз голларини бош билан, оёқ билан ва пенальтидан урди. Тер Штеген унинг зарбаларини бартараф эта олмади.

"Барселона" ўйин давомида унчалик кўп вазият ярата олмади. Мессининг жаримадан йўллаган хавфли зарбасини мезбонлар посбони қайтарган бўлса, Педронинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Шу тариқа, жавоб ўйини олдидан "Атлетик" жуда катта устунликни ҳосил қилди. Жавоб баҳси эса 17 август куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтади.

Испания суперкубоги, биринчи ўйин.
14 август. Бильбао. "Сан Мамес" стадиони.
Ҳакам: Хосе Луис Гонсалес-Гонсалес (Кастилия-Леон).
АТЛЕТИК - БАРСЕЛОНА - 4:0 (1:0).
Голлар: Сан-Хосе, 13 (1:0). Адурис, 53 (2:0). Адурис, 62 (3:0). Адурис, 68 - с пенальти (4:0).
"Атлетик": Ираисос, Де Маркос, Баленсиага, Ляпорт, Эхейта, Сан-Хосе, Эчебарриа, Эрасо (Гурпеги, 77), Сусаета (Боведа, 85), Сабин (Лекуэ, 66), Адурис.
"Барселона": тер Штеген, Алвес, Бартра, Вермален, Адриано, Маскерано, Серхи Роберто (Ракитич, 60), Рафинья (Иньеста, 52), Педро (Рамирес, 72), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Эрасо, 44; Эчебарриа, 45; Эхейта, 70; Сусаета, 74; Гурпеги, 89; Сан-Хосе, 90+3 - Педро, 41; Алвес, 67; Маскерано, 80; Иньеста, 90+1.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:00, 15.08.2015.
Ўқилди: 11938 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик