Испания суперкубоги соврини Бильбаонинг "Атлетик" жамоасига насиб этди. Дастлабки ўйинда қозонилган ғалабадан (4:0) сўнг, басклар "Камп Ноу"да дуранг ўйнашнинг уддасидан чиқишди.
Тўртта тўп фарқини йўққа чиқариш учун "Барселона" илк дақиқалардан олдинга ташланиши аниқ эди. Бироз омад кулиб боққанида Суарес 1-дақиқадақ ҳисобни очиши мумкин эди. Кейинчалик Педро и мкониятдан фойдалана олмаган бўлса, бурчак тўпи пайтида Пикенинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Биринчи бўлим сўнгида Ракитичнинг узатмасидан кейин Лионель Месси ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлим бошида ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун (Адурис дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетган вазиятда ҳам офсайд белгиламагани учун) Жерар Пике майдондан четлатилди. Шундан кейин ҳам Педро ва Суаресда имкониятлар бўлди, аммо улар вазиятлардан фойдалана олишмади. Қарши ҳужумларнинг бирида эса Ариц Адурис бирга бир вазиятга чиқди ва "Барса" дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа "Атлетик" Испания Суперкубогини ўз уйига олиб кетди. Бильбаоликлар 1984 йилдан бери илк совринларини қўлга киритишди.
Испания суперкубоги, жавоб ўйини
17 август. Барселона. "Камп Ноу".
БАРСЕЛОНА - АТЛЕТИК - 1:1 (1:0).
Голлар: Месси, 43 (1:0). Адурис, 74 (1:1).
"Барселона": Браво, Алвес, Пике, Маскерано, Матьё, Бускетс, Ракитич (Сандро, 68), Иньеста, Педро (Эл-Ҳаддодий, 68), Месси, Суарес.
"Атлетик": Ираиос, Де Маркос, Баленсиага, Ляпорт, Эхейта (Элустондо, 67), Гурпеги, Эчебаррия (Рико, 83), Боведа, Эрасо, Сусаета, Адурис (Кисе Сола, 80).
Четлатишлар: Пике, 56 (Б), Кике Сола, 86 (А).
Биринчи ўйин - 0:4