Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг Осиё Чемпионатига борадиган таркиби аниқ

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бош мураббийи Вячеслав Солохо Осиё Чемпионатига жўнаб кетадиган якуний таркибни эълон қилди.

Владимир Солохо бошқарувидаги Ўзбекистон аёллар U-19 терма жамоаси 18-29 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказиладиган қитъа чемпионати финал баҳсларида иштирок этади. Мазкур Осиё Чемпионатида Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси А гуруҳида Австралия, Япония ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши майдонга тушадилар.

Ушбу чемпионат мамлакатимиз аёллар терма жамоалари финал босқичида қатнашадиган илк чемпионат сифатида қайд этилади. Бугун “Чиғатой” спорт марказида ЎФФ 1-вице-президенти Сардор Раҳматуллаев, “Терма жамоалар маркази” директори Асқар Толибжонов, “Чиғатой” маркази раҳбари Анатолий Климов терма жамоа вакиллари билан учрашди.

Дастлаб терма жамоа бош мураббийи Вячеслав Солохо ва катта мураббий Баҳром Норсафаров терма жамоанинг тайёргарлиги ҳақида маълумот берди. Улар 12 августдан бошланган йиғинга қадар футболчилар клублари сафида мамлакат чемпионати баҳсларида майдонга тушгани, йиғинда уларнинг жисмоний ҳолати текшириб кўрилгани хусусида маълумот беришди. Терма жамоа қийин гуруҳдан ўрин олган бўлишига қарамай, яхши иштирок этишга ҳаракат қилишини таъкидлашди.

Асқар Толибжонов эса қуйидагиларни айтиб ўтди:

- Аёлларимиз илк бор Осиё чемпионати финалига йўлланма олишди. Бунинг ўзи ҳам бир муваффақият. Энди шу билан тўхтаб қолмасдан натижаларни ўстириб бориш лозим. Аёллар футболига охирги йилларда катта эътибор қаратилди. Бунинг натижаси деб сизларнинг қитъа чемпионатида ўйнашингизни келтириш мумкин. Ҳар бир учрашувда Ватан масъулиятини ҳис қилган ҳолда майдонга тушинг. Жамоавий кайфиятнии юқори тутинг. Бундан кейин ҳам сизларга юқори шароитларни муҳайё этишга интиламиз.

ЎФФ 1-вице-президенти Сардор Раҳматуллаев учрашув охирида сўзга чиқар экан, терма жамоамиз футболчи қизларига омад тилади.

- Бу биз учун илк Осиё чемпионати. Унда яхши ўйин намойиш қилиб, қолганларда ҳар томонлама илиқ таассурот қолдиришга интилинг. Гуруҳ кучли. Қитъанинг етакчиларига қарши майдонга тушасизлар. Бирданига натижа талаб қилмаймиз. Аёллар футболида сўнгги йилларда ривожланишга эришдик. Бундан тўхтаб қолмай, олдинга ҳаракат қилишимиз лозим. Аввал қитъа чемпионатлари финал баҳсларига фақат эркаклар жамоаларини кузатардик. Илк бор аёлларни кузатяпмиз. Бундан жудаям хурсандман. Майдонда бор кучингизни кўрсатиб, яхши ўйин ва натижага эришишингизни тилаб қоламан, - деб таъкидлади Раҳматуллаев.

Футболчилардан Лайло Тиловова ва Нилуфар Қудратова терма жамоада муҳит ва шароит яхши эканлигини таъкидлаб, чемпионатда ижобий натижалар кўрсатишга интилишларини айтиб ўтишди.

Аёллар ўртасида U-19 Осиё Чемпионати

Нанкин, Хитой.

“А” гуруҳи.

18 август

Хитой – Ўзбекистон

20 август

Ўзбекистон – Япония

22 август

Австралия – Ўзбекистон

Осиё Чемпионатида иштирок этадиган терма жамоа таркиби.

Дарвозабонлар

1 . Лайло Тиловова, 1997, “Севинч”

2.Мафтуна Жонимқулова, 1999, “Машъал”

3, Сарвиноз Эргашева, 1998, “Пахтакор”

Ҳимоячилар

4, Нозима Камолтоева, 1998, “Металлург”

5, Дилноза Бектемирова, 1997, “Тўмарис”

6, Гулҳаё Маннабоева, 1998, “Андижанка”

7, Мадина Юсупова, 1997, “Бунёдкор”

8. Мафтуна Шоимова, 1999, “Севинч”

9. Шохида Тожиддинова, 1999, “Севинч”

10. Шодия Тошева, 1997, “Металлург”

Ярим ҳимоячилар

11

Севара Нормуродова. 1999, “Машъал”

12. Дилдора Нозимова, 1997, “Металлург”

13. Файёза Самандарова, 1997, “Севинч”

14. Дилдора Эргашева, 1999, “Машъал”

15. Малика Бурхонова, 1999, “Машъал”

16. Феруза Бобохўжаева, 1999, “Машъал"

17. Мафтуна Панжиева, 1999, “Машъал”

18. Умида Зоирова, 1998, “Бунёдкор"

19. Шахноза Қурбонова, 2000, “Машъал”

Ҳужумчилар

20. Лианна Норбекова, 1997, “Бунёдкор”

21. Нилуфар Қудратова, 1997, “Севинч”

22. Нодира Муйдинова, 1997, “Металлург”

23. Лутфинисо Ҳамидова, 1996, “Металлург”

Манба: the-uff.com
Киритилди: 09:35, 18.08.2015.
Ўқилди: 6237 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.