Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Ўзбекистон вакиллари ОФК қўмиталари аъзолигига тасдиқланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев футбол бўйича Осиё чемпионатининг ташкилий қўмитаси аъзолигига тасдиқланди. Қатарлик ал-Муҳаннадий раислик қиладиган ушбу қўмитага ОФК ижроқўми вакиллари, шу жумладан Раҳматуллаев ҳам аъзо сифатида киритилган.

ОФК Ижроия Қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси бўйича аъзоси саналадиган Сардор Раҳматуллаев, шунингдек, саудиялик Аҳмад Ийд ал-Ҳарбий бошчилигидаги ОФКнинг ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Сардор Раҳматуллаев шу тариқа Осиё Футбол Конфедерациясининг бир йўла учта қўмитаси аъзолигига тасдиқланди.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг бош директори Фарҳод Магаметов ОФКнинг Тараққиёт қўмитаси аъзоси этиб тайинланди.

Ўзбекистон Футзал Уюшмаси вице-президенти Жаҳонгир Усмонов эса навбатдаги муддатга ОФК Футзал қўмитаси аъзолигига тайинланди.

ЎФФ техник бўлими бошлиғи Алим Арифов эса ОФКнинг Мусобақалар қўмитаси аъзоси этиб тайинланган бўлса, Федерациянинг техник масалалар бўйича директори Шавкат Имомов ОФКнинг техник қўмитаси аъзолигига тасдиқланди.

Бундан ташқари ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳам ОФКнинг ҳакамлар қўмитаси аъзоси бўлиб тайинланди.

Ўзбекистоннинг ОФКдаги вакиллари тегили қўмиталарга 2015-2019 йилги муддатларга тайинланди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 06:44, 20.08.2015.
Ўқилди: 3680 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.