WBA (Regular) версияси бўйича ўта оғир вазнда жаҳон чемпиони Руслан Чагаев (34-2-1, 21 КО) пуэрто-риколик Фрес Окендо (37-8, 24 КО) билан реванш-жангини 17 октябрь куни Германияда ўтказади, дея хабар беради sports.uz сайти El Nuevo Dia нашрига таяниб.
Боксчилар ўзаро 2014 йилнинг июлида Грозний шаҳрида жанг қилган эдилар. Ўшанда Чагаев очколар ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шундан сўнг Фрес Чагаевнинг промоутерлик компаниясини тегишли гонарар бермаганлиги учун судга берган эди. Судда Окенда ютиб чиқди. Франческо Пианета билан жанг бўлиши учун ўзбекистонлик боксчини жамоаси Окендо билан реванш жангга рози бўлди.
Чагаев - Окендо жангини ғолиби WBA совринига давогар австралиялик Лукас Браун (23-0, 20 КО) билан рингга чиқади.