Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Мишель Платини яқин икки ой ичида ФИФА президенти лавозимига сайловолди дастурини тақдим қилади

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти лавозимига даъвогарлик қилаётган УЕФА президенти Мишель Платини яқин 6-8 ҳафтада ўзининг сайловолди дастурини тақдим қилади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Платини 28 августда Монакода бу лавозимга расмий даъвогар сифатида матбуот-анжуман ўтказмоқчи. Платини ФИФАдаги ислоҳотлар ташкилотга раҳбар сайловларидаги барча нарсалардан устун бўлиши, бироқ у футболга зиён етказмаслиги кераклигини айтмоқда.

Маълумотларга кўра, Платини жаҳон чемпионати, халқаро тақвим ва ўйин қоидалари борасида ўзгартиришлар киритишни кўриб чиқишни режалаштирган. Хусусан, Платини жаҳон чемпионатларининг финал босқичида иштирок этувчи жамоаларнинг сонини кўпайтиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, у “уч карра жазолаш” – пенальти, қизил карточка ва жарима майдонидаги қоидабузарлик учун ўйиндан четлатишга, дарвоза ишғол қилинганини қайд қилувчи технологиялардан фойдаланишга қарши чиқмоқда. 

Платинидан ташқари, ФИФА президенти лавозимига сайловларда иштирок этиш истагини франциялик собиқ футболчи Давид Жинола, футбол афсонаси Диего Марадона, Иордания шаҳзодаси Али ибн Ал-Ҳусайн, Тошкентнинг “Бунёдкор” клубининг собиқ бош мураббийи бразилиялик Зико, Либерия футбол уюшмаси раҳбари Мусо Билитий, ФИФАнинг собиқ президент ўринбосари, жанубий кореялик Чхон Мон Жун билдирганлар.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 07:30, 27.08.2015.
Ўқилди: 2671 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.