Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Месси томонидан «Бавария» дарвозасига урилган гол евромавсумнинг энг чиройли голи деб топилди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси томонидан Европа чемпионлар лигасининг ярим финал доирасида «Бавария» дарвозасига урган голи ўтган евромавсумнинг энг чиройли голи деб топилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатди.

Ташкилот расмий сайтида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Мессининг голи энг кўп овоз тўплади. Қатнашчиларнинг 39 фоизи Месси томонидан киритилган голни энг чиройлиси деб топишди.

Сўровда иккинчи ўрин (24 фоиз овоз) Криштиану Роналду томонидан ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида «Ливерпуль» дарвозасига киритилган голга насиб қилган бўлса, кучли учликни «Арсенал» яримҳимоячиси Аарон Рэмзи томонидан «Галатасарой» дарвозасига киритилган гол (9 фоиз) якунлаб берди.

Кучли ўнлик қуйидагича кўриниш олди

4. Неймар (7 фоиз, «Барселона» - «ПСЖ» учрашувида киритган голи)
5. Эрик Ламела (5 фоиз, «Тоттенҳэм» - «Астерас» даврозасига урган голи)
6. Васил Кобин (4 фоиз, «Металлист» (Украина), ЕЛ доирасида «Легия» (Польша) даврозасига урган голи)
7. Кевин де Брюйне (4 фоиз, «Вольфсбург», ЕЛ доирасидаги «Лилль»га қарши учрашувда киритган голи)
8. Антунеш (3 фоиз, «Динамо» Киев, ЕЛ доирасида «Эвертон»га урган голи)
9. Робби Мирхид (3 фоиз, Шотландия U-19, Норвегия U-19 дарвозасига урган голи)
10. Абдулайи Тўлуба (2 фоиз, Бельгия U-17 аёллар терма жамоаси, Уэльс U-17 аёллар терма жамоасига киритган голи)

Манба: Kun.uz
Киритилди: 18:49, 27.08.2015.
Ўқилди: 4611 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.