Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Эдгар Гесс: "Бугун "Бухоро" жангга чиққандай бўлди"

Баҳо:
+ | -
“Бухоро”-“Андижон” (2:1) учрашуви якунланганидан сўнг журналистлар ва мураббийлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Эдгар Гесс иштирок этди.

“Бугунги ўйин жуда қизиқарли бўлди. Ҳар иккала жамоада ҳам етарлича имкониятлар бўлди. Биринчи бўлимда биз анча эҳтиёткорона ўйин намоиш қилдик. Иккинчи бўлимда биз 3 та ҳужумчи билан ўйнашга мажбур бўлдик. Шу сабабли жуда хавфли қарши ҳужумларни ўтказиб юборавердик. Бахтимизга рақибларимиз улардан фойдалана олишмади.

Биз биринчи даврада ўйнаган 7-8 нафар футболчилар хизматидан фойдалана олмаяпмиз. Вуйович тиббий кўрикдан ўта олмади, баъзилари дисквалификацияни ўташяпти, қолганлари жароҳатланган. Уларни қўшиб айтадиган бўлсам, жамоамиз ёмон эмас.

Бизда ҳозир омад эмас, яхши ўйинчиларимиз етишмаяпти. Асосий дарвозабонимиз, Мошняга ҳар ўйинда гол ўтказиб юбориши ва мағлубиятлардан сўнг руҳан тушкунликка тушган, шу сабабли унга бугун дам олишга имкон бердим ва Исобоевга ишонч билдирдим.

Рақиб тўғрисида нима дейиш мумкин? “Бухоро” анча шаклланган жамоага айланмоқда. Улар астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ҳар бир учрашувга сўнгги жангга чиқаётгандай тайёрланишмоқда. Уларнинг бошқа имкониятлари ҳам йўқ. Агар бугун хатто дуранг қайт этишганларидами, уларни биринчи лигага равона бўлишади деган бўлардим. Энди эса вазият умуман ўзгариб кетди. Бугун “Бухоро” жангга чиққандай бўлди ва борини бериб ўйнади. Иккинчи голлари айниқса жуда чиройли бўлди ва қўшимча руҳий устунлик ҳам берди. Ўйлашимча, биринчи даврада агар очколари кўкка совурилмаганда, ҳозир “Бухоро” анча юқори ўринларга даъвогарлик килиши ҳам мумкин эди”-дея анжуманни якунлади Гесс.

"Бухоро" ПФК матбуот котиби Азиз Салихов ёзиб олди.

Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 19:21, 27.08.2015.
Ўқилди: 2363 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.