Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

“Орол” – “Оқ-тепа” 0:1, “Орол” – Ҳакам 0:3

Баҳо:
+ | -

Нукуснинг “Орол” жамоаси бу йилги мавсумни ажойиб тарзда бошлаган эди. Клуб дастлабки турларда ҳаттоки пешқадамлик ҳам қилди. Бироқ кейинчалик ишлар орқага кета бошлади ва натижада жамоа иккинчи босқичнинг 4-турига келиб 16 жамоа орасида 14-ўринга тушиб кетди. Албатта бу натижа мухлисларни ҳам ранжитмасдан қўймади. “Турон” стадионига ҳар ўйинда камида 3-4 минг мухлис ташриф буюрар эди. “Оқ-тепа” билан ўйинда эса мухлислар сони мингтага ҳам етмади. Бунга биринчи сабаб қониқарсиз натижалар бўлса, иккинчиси учрашув вақти 18:00 дан 16:30 га кўчирилгани бўлди. Кўпчилик мухлислар ўйин вақти ўзгарганидан бехабар қолиб кетишди.

Энди ўйин ҳақида тўхталиб ўтсак. Тўғрисини айтганда “Орол”га қараганда “Оқ-тепа”да иштиёқ юқори эди. Неъматулла Қуттибоев таркиб танлашда адашган эди. Мирас Қарлибаев ва Дамир Низанов нима учун захирада қолдирилгани кўпчилик учун мавхум бўлиб қолди. “Месси” лақабини олган Азамат Илясов эса асосий таркиб уёқда турсин ҳаттоки захирада ҳам йўқ эди. Илясов нима учун таркибга киритилмаяпти? Бу саволга тез орада жамоа бош мураббийидан жавоб оламиз деган умиддаман.

Учрашув тақдириби биргина гол ҳал қилди. 31 дақиқада “Орол” дарвозабони Улуғбек Янгибоев тўпга чиқишда “қовун туширди”. Натижада тажрибали Илдар Магдеев боши билан мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олди.

Афсуски учрашув қаҳрамони бўлиш бахти Илдарга насиб этмади. Бунга Гулистондан ташриф буюрган ҳакам Бахтияр Юлчараев йўл қўймади. У бир неча бор хатоликларга йўл қўйди. Ҳар сафар меҳмонлар фойдасига хато қарор қабул қилавериши, мезбонлар футболчиларини издан чиқармай қолмади. 86 дақиқада ҳакам йўқ жойдан меҳмонларга жарима зарбаси ишлаб берди. Бундай адолатсизликка чидай олмаган Мирас Қарлибаев ҳакамни туртиб юборди ва натижада ўз “улушини” олди. Ана шу дақиқада ҳакам ўйин тизгинини қўлдан чиқариб бўлган эди. Оқибатда мезбонлар ҳакамнинг адолатсизликларига қарши очиқдан очиқ қўпол ўйин намойиш этишди.

90 дақиқада Мурат Абдимуратов, учрашув тугаганидан сўнг эса Нурлибек Таласбаев ҳам қизил карточка билан “сийланишди”. 3 та қизил карточка ҳам ҳақли тарзда кўрсатилди. Бироқ ана шу қизилларнинг чўнтакдан чиқишида ҳакамнинг бундан олдинги нотўғри қарорлари сабабчи бўлган эди.

Учрашув назоратчиси ҳакамга неча баҳо қўйганини эртага билиб оламиз. Шуни ишонч билан айта оламанки Б.Юлчараев камида “2” баҳога лойиқ! Ҳа камига! Агар у бундан юқори бахо олса назоратчининг виждонига хавола.

Тан олиш лозим, “Оқ-тепа” “Орол”дан кучлироқ эди. Бироқ шу куни мезбонлар меҳмонларга 0:1 ҳисобида ютқазишди. Ҳакам эса “Орол”ни 3:0 га ютди.

“Орол” – “Оқ-тепа” 0:1
Гол:
И.Магдеев (31)

“Орол”: У.Янгибоев, У.Қутибоев, Ш.Каримбаев, Ж.Пиримбетов, А.Реймов, Н.Таласбаев, А.Рўзимов, М.Абдимуратов, Т.Турдиев, М.Ауэзниязов, И.Сейтназаров
Захирадан тушганлар: Д.Низанов, М.Қарлибаев

“Оқ-тепа”: М.Наумов, Ж.Саидов, Ж.Собиров, А.Раҳимов, Б.Абдунабиев, З.Қарақулов, С.Усмонхўжаев, Т.Раҳимбердиев, И.Магдиев, Б.Магерамов, Т.Кагиров
Четлатишлар: Мийрас Қарлибаев (86), Мурат Абдимуратов (90), Нурлибек таласбаев (ўйиндан сўнг)

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 22:01, 28.08.2015.
Ўқилди: 5095 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.