Қозоғистоннинг Астана шаҳрида давом этаётган Дюздо бўйича жаҳон чемпионатида яна бир ҳамюртимиз курашни тўхтатди.
Энг ишонган курашчиларимиздан бири Абдулла Тангиев ҳозиргина якунланган жангда украиналик ёш Хампога ютқазиб қўйди. Жангда ҳисоб очилмади. Шунчаки, Тангриев ҳакам томонидан тўрт марта огоҳлантирилди ва Остонадан ҳеч нарсасиз қайтадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, украиналик Хампо Тангриевдан олдин мусобақанинг учинчи рақамли курашчиси россиялик Ринат Саидовни мағлуб этганди. Тангриев эса, литвалик дюздочидан устун келганди. Ҳар иккала ҳам жанг бугун эрта тонгда бўлиб ўтганди.
Ҳозирча терма жамоамиз ҳисобида биттагина бронза бор.