Олий лига клублари давралар оралиғи пайтида янги футболчиларни таклиф қилишга катта эътибор қаратди. Бироқ айрим жамоаларимиз ўзлари кўзлаган футболчиларни харид қила олишмади. Қуйида шу тўғрисида батафсил маълумот берамиз.
Баҳриддин Ваҳобов (“Қизилқум”)
Амалга ошмаган трансфер: “Насаф”)
Жорий мавсумда олий лигада тўпурарликни ўз қўлида сақлаб турган Баҳриддин Ваҳобовга “Насаф” клуби томонидан жиддий қизиқиш бўлганди. Бироқ “Қизилқум” футболчини сотмасликини маълум қилди. Шу боисдан унинг қаршиликлар сафига бориб қўшилиши амалга оширилмади. Агар трансфер амалга оширилганида у бемалол “Насаф” ҳужум чизиғини кучайтира олган бўларди.
Артём Филипосян (“Динамо”)
Амалга оширилмаган трансфер: “Олмалиқ”
“Олмалиқ” жамоаси Филипосян трансферига қизиқиш билдирганди. Бироқ “кончилар” Артёмни сотиб ололмади. Бунга нима сабаб бўлганлиги маълм эмас. Кейинчалик футболчи “Динамо”га ўтди. Асли самарқандлик бўлган ҳимоячи она шаҳрига қайтиб келиб, клубнинг асосий таркиб футболчисига айланди. Шу тариқа у клубда ишончли ўйни кўрсатмоқда.
Наврўзбек Алимов (“Қизилқум”)
Амалга оширилмаган трансфер: “Навбаҳор”
Ёдингизда бўлса, Алимов “Пахтакор”да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаганидан сўнг унга “Навбаҳор” томонидан таклиф келиб тушганди. Футболчи бу таклифни қабул қилиб, клуб йиғинларида бир муддат қатнашди. Бироқ кейинчалик Алимов жамоада қолмайдиган бўлди. Бунинг сабаби сифатида наманганликларнинг молиявий жиҳатлари маъқул келмаганликлари ошкор қилинди. Натижада, Алимов собиқ жамоаси “Қизилқум”га келиб қўшилди.
Иван Нагаев (“Локомотив”)
Амалга оширилмаган трансфер: “Динамо”
Нагаев Қувайт чемпионатидан қайтиб келганидан сўнг у “Локомотив”га қайтди. Чунки футболчи ҳуқуқий жиҳатдан “Локо”га тегишли ҳисобланади. Бироқ жамоада ҳужумчилар кўпчиликни ташкил қилгани боис, уни ижарага олиш борасида “Динамо” таклиф билан чиқди. Самарқандликлар сафида илгари тўп сурган Иван Нагаев яна “Динамо”га қайтиши мумкин эди. Кейинчалик маълум бўлдики, футболчининг ижараси берилган сумма самарқандликларга қимматлик қилди. Бу эса Нагаевни ўтишига ҳалақит қилди.
“Нефтчи” АПЛ чемпионини ўз сафига қўшиб олиши мумкин — манба [2893]
«Реал» Куртуа бўйича қарор қабул қилди [2664]
Ферран Торрес Чемпионлар лигасининг асосий фаворитларини айтди [2283]
Бразилия терма жамоасининг ФИФА кунлари учун таркиби эълон қилинди [1932]
Диоманде норози [1891]
«Барселона» де Йонгга янги клуб изламоқда - нарх маълум [1831]
«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси «Манчестер Юнайтед» нишонида [1821]
Роналдо маошига нечта янги iPhone сотиб олиши мумкин? [1778]
Роналду «Абҳа» устидан ғалабадан кейин пост қолдирди [1589]
Бензема уни тарихдаги топ-30 ҳужумчи қаторига ҳам қўшмаган журналистга жавоб қайтарди [1545]













