Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Турсуновда сариқ карточка, жамоасида ниҳоят ғалаба

Баҳо:
+ | -

Украина чемпионатининг 6-турида ҳамюртимиз Санжар Турсуновнинг “Ворскла” клуби ниҳоят кетма-кет дуранглардан сўнг ғалабага эришди. Полтаваликлар ўз майдонларида Харьковнинг “Металлист” клубини қабул қилиб, кичик 1:0 ҳисобида зафар қучишди.

Турсуновда сариқ карточка, жамоасида ниҳоят ғалаба

Ягона гол ўйиннинг 86-дақиқасида Дитятьев томонидан киритилди. Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси ўйинда тўлиқ майдонда ҳаракат қилди ва 83-дақиқада огоҳлантириш олишга ҳам улгурди.

Турсуновда сариқ карточка, жамоасида ниҳоят ғалаба

“Ворскла” бундан аввалги 5та ўйинда дуранг қайд этганди. Полтава клуби илк ғалабага эришган бўлса, харьковликлар дастлабки мағлубиятни қабул қилиб олишди. Очколарини 8тага етказиб олган “Ворскла” турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди.  

ВОРСКЛА – МЕТАЛЛИСТ 1:0 (0:0, 1:0)

“Ворскла им. А. Бутовского”

Гол: 1:0 – 86 Дитятьев.

“Ворскла” – Ткаченко, Пердута, Даллку, Симинин, Дитятьев, Ткачук, Скляр (Бартулович, 76), САНЖАР ТУРСУНОВ, Громов, Мищенко (Ковпак, 70), Шиндер (Баранник, 36).

“Металлист” – Погорелий, Путивцев, Соболь, Рижук, Чурко, Ковальчук, Рудика (Назаренко, 81), Бобко (Беседин, 58), Приемов, Довгий (Кулиш, 89), Полянский.

Огоҳлантиришлар: Дитятьев (49), Скляр (70), САНЖАР ТУРСУНОВ (83).

Манба: olamsport.com
Киритилди: 11:52, 30.08.2015.
Ўқилди: 3588 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.