Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Жепаров: "Янги мураббий, янгича фикрлаш ва муносабат"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг учинчи кунги машғулотларига жамоамиз сардори Сервер Жепаров келиб қўшилди.
Корея К-лигасида тўп тепаётган футболчимизнинг янги имиджи бизни ўзига жалб қилди. Ким билади, балки Жепапов янги мураббий қўл остидаги илк машғулотни янгича соч турмаги билан бошлашга қарор қилгандир? Машғулот якунлангач, биз Серверни кичик суҳбатга чорладик. 

- Сервер, янги мураббий қўл остидаги илк машғулот ҳақида қандай фикрдасиз?
- Табиийки, янги мураббий келганидан кейин ўз қарашларини илгари суради, ниманидир ўзгартиради. Машғулотларда янгича услуб, ўзгача ёндашув кўзга ташланяпти. Йигитлар ягона мақсад йўлида бирлашиб, янги мураббийлар штаби ва албатта халқимизнинг ишончини оқлаш учун астойдил ҳаракат қилишяпти. Бир сўз билан айтганда, бугунги машғулот менга жуда ҳам ёқди. 

- Янги мураббийлар штаби ҳақида нима дея оласиз?
- Бу борада фақат бир нарса дейишим мумкин, улар биз учун бегона эмас. Ҳозирги терма жамоа таркибидаги 80-90 фоиз футболчи Самвел Бабаян ва унинг ёрдамчилари қўл остида аввал ҳам ўйнаган. Бу мураббийларнинг талаби ва истагини жуда яхши билади. Шундай экан, натижа ҳам яхши бўлиши керак. Барчамизнинг олий мақсадимиз бу – ЖЧ-2018 финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш. Шунга астойдил ҳаракат қиламиз. 

- Соч турмагини ўзгартирибсиз. Буни янги мураббий қўл остида янги марраларни забт этиш мақсадида ташланган қадам сифатида қабул қилиш мумкинми?
- Шундай деса ҳам бўлади (кулади). Лекин бу бирламчи қарор эмас. Кореяда буни оддий ҳолат сифатида қабул қилишади. 

 Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:18, 30.08.2015.
Ўқилди: 4479 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.