Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

"Чемпион+"нинг янги сонини харид қилишга шошилинг!

Баҳо:
+ | -

Ҳурматли муштарийлар!

Эртага, 3 сентябрь куни "Чемпион+" газетасининг навбатдаги — №2 сони юртимиздаги барча матбуот тарқатиш дўконлари ва хусусий тарқатувчилар қўлида сотувга чиқмоқда.

Сизларни газетада чоп этилган мақолалар ва материаллар мазмуни билан қисқача таништириб ўтамиз.

2-саҳифада журналист Хайрулла Ҳамидов ёш авлодга нега ҳавас қилишини билиб оласиз.

Сардор Юсупов футбол ҳафтасининг топ-10 хабарлари йиғиб, эътиборингизга ҳавола этган.

4-саҳифада терма жамоаларимизга оид хабарлар, шунингдек, Яман терма жамоасига қарши ўйинга йиғилган миллий терма жамоамиз таркиби билан танишасиз.

Яман терма жамоаси ҳақидаги маълумотларни статист-журналист Сардор Юсупов тақдим этган.

Ҳафта саволи рукнида "Футболчиларнинг терма жамоага жалб этилишида уларнинг ёши эътиборга олиниши керакми?" саволи остида журналистлар Шуҳрат Шокиржонов ва Қаҳрамон Асланов баҳс юритишган.

Журналист Фарҳод Норбўтаев ПФЛ клубларимиздан бири "Қўқон-1912" ҳақида мақола тайёрлаб, клуб олдидаги мақсад ва вазифаларни очган.

"Мозийга сафар" мақоласида Хайрулла Ҳамидов "Чемпион" газетасининг эски сонлари ҳақидаги мулоҳазасини баён этган.

10-11 саҳифаларда Олий лиганинг 20-тури сарҳисоб қилинган.

12-саҳифада Биринчли лига ва ПФЛ янгиликлари билан танишасиз.

"Чемпион архивидан" рукни остида журналист Қаҳрамон Аслановнинг "1000 доллар" мақоласи ўрин олган. Мушоҳадага чорловчи мақола.

14-саҳифада Осиё футболи янгиликлари билан бир қаторда, хорижда ўйнаётган легионерларимизнинг ҳафта давомида эришган кўрсаткичлари ёритилган.

15-саҳифада журналист Бобур Акмалов Виктор Жалилов ва унинг миллий ва олимпия терма жамоаси, шунингдек "Пахтакор" клубидаги фаолияти билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритишга уринган.

16-17-саҳифаларда "Чемпион мураббий" рукни остида Қаҳрамон Асланов Пеп Гвардиола ҳақидаги 4 абсурд"ни изоҳлаб чиққан.

Англия премьер-лигасига 2 саҳифа ажратилган ва унда Қаҳрамон Асланов 4-тур натижалари ва ҳодисаларини таҳлил этган.

Ла-Лигага ҳам журналистлар Шерзод Ражабов ва Лутфулло Турсунов томонидан таҳлил этилган.

Италия "А" серияси ва Россия премьер лигасини бундан буён Сардор Юсупов таҳлили билан ўқиб борасиз.

Газетада шунингдек, Германия бундеслигаси таҳлили, Франция, Туркия, Португалия, Нидерландия, Украина ва Шотландия чемпионатлари натижалари ўрин олган.

Журналист Аброр Қодиров "Интиҳонинг ибтидоси" мақоласида ўзбек ва хориж футбол журналистлари орасидаги фарқни очиб берган.

Соҳиб Эгамов 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг ярим финалидаги Германия-Бразилия 7:1 ўйинини ёдга олиб, ушбу сенсацион баҳс атрофидаги мулоҳазаларни тўплаган.

Еаропа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси гуруҳ босқичи қуръаси ва ўйинлар жадвали 27-саҳифадан ўрин олган.

"Футбол ва…" рукнимизда ҳафта ичида рўй берган энг эътиборга молик янгиликлар билан танишасиз.

30-саҳифада одатдагидек, "Твиттер" ижтимоий тармоғида қайд этилган ёзишмалар эътиборингизга ҳавола этилади.

"Чемпион табассуми"да Рустам Сулаймоновдан янги ҳажвия ва латифалар кайфиятингизни кўтаради.

Сўнгги саҳифамизда одатдагидек, футболимиз атрофидаги миш-мишлар, машҳурлардан цитаталар берилган. Чиқиш мақоласида Қаҳрамон Асланов "Футбол томошами ё мусобақа?" саволига жавоб излаган.

Сиз орзиқиб кутган газета энди ҳар пайшанба кунлари чоп этилади. Харид қилишга шошилинг!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:54, 02.09.2015.
Ўқилди: 8946 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6405]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3019]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3003]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2103]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1951]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1893]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1760]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1552]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1536]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1531]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик