Ёзда "Барселона" сафига қўшилган "Атлетико"нинг собиқ ўйинчиси Арда Турон ўзининг собиқ жамоаси - "Галатасарой" бир нечта маслаҳатлар берди.
"Галатасарой" ва "Атлетико" чемпионлар лигасида ўзаро дуч келадилар.
"Атлетико" ҳар доим кучли жамоа бўлиб келган ва мен кетганимдан кейин ҳам ҳеч нарса ўзгармаган. Рақиблар бизга қарши яхши ўйнаганларида ҳам мағлубиятга учраган пайтлари бўлган.
"Галатасарой" стандарт вазиятларда эҳтиёт бўлиши керак. Шунингдек, тез ҳужумга ўтиш керак, шунда "Атлетико" ҳимоясининг очиқ ҳудудини топиш мумкин бўлади.
"Атлетико"да дунёдаги энг яхши ҳимоя бор. Агар жамоа жипс ҳаракат қилса, унинг ҳимоясини ёриб ўтиш жуда қийин", - дейди Турон.
Эслатиб ўтамиз, "Галатасарой" ЕЧЛнинг С гуруҳида "Атлетико", "Бенфика" ва "Астана" клублари билан кураш олиб боради.