Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Бокс. Саккиз нафар боксчимиз ярим финалга чиқишди

Баҳо:
+ | -

2015 йил 2 сентябрь Таиланднинг Бангкок шаҳридаги Thanasat University спорт залида бокс бўйича Осиё чемпионати мусобақасининг 8-кун баҳслари бўлиб ўтди.

Чорак финал баҳсларида яна уч нафар ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди: Элнур Абдураимов (60 кг гача) эронлик Форутан Голарни, Элшод Расулов (81 кг гача) қирғизистонлик Эркин Одилбек ўғлини, Шаҳобиддин Зоиров (52 кг гача) ҳиндистонлик Лал Маданни мағлуб этдилар.

Яна бир ҳамюртимиз Баходир Жалалов (91 кг дан юқори) қозоғистонлик Иван Дичкога ютқазиб, мусобақадаги иштирокини якунлади.

Шу тариқа чемпионатнинг 10 та яримфинал учрашувининг 8 тасига ўзбек боксчилари йўл олдилар ва ўзларига чемпионатнинг камида бронза медалларини таъминлаб қўйдилар. Булар: Хасанбой Дўсматов (49 кг гача), Шаҳобиддин Зоиров (52 кг гача), Муроджон Аҳмадалиев (56 кг гача), Элнур Абдураимов (60 кг гача), Фазлиддин Ғоибназаров (64 кг гача), Бектемир Мелиқўзиев (75 кг гача), Элшод Расулов (81 кг гача) ва Рустам Тўлаганов (91 кг гача).

Ярим финал жанглари 4 сентябрь, финал эса 5 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 05:32, 03.09.2015.
Ўқилди: 3585 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик