Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Денис Истомин АҚШ очиқ чемпионатини муваффақиятли бошлади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Денис Истомин (дунё рейтингида 70-ўринда) Нью-Йорк шаҳри (АҚШ)да бошланган теннис оламининг энг йирик мусобақаларидан бири АҚШ очиқ чемпионатининг яккалик баҳсларини ғалаба билан бошлади. 

Биринчи даврада германиялик Бенжамин Беккер (дунё рейтингида 73-ўринда) билан баҳс юритган ҳамюртимиз 2 соату- 30 дақиқа давом этган учрашувда 6-7, 6-4, 6-4, 6-1 ҳисобида зафар қучди ва иккинчи даврага йўл олди (Денис Истомин ва Бенжамин Беккер ўртасидаги ўзаро учрашувда ҳамюртимиз 5:1 ҳисобида олдинда бормоқда). 

Ушбу босқичда Денис Истомин турнирда 20-рақам остида сараланган Доминик Тим (Австрия)га қарши кортга тушади. Австриялик теннисчи биринчи даврада Даниэль Химено-Травер (Испания)ни 7-5, 6-3, 7-5 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Денис Истомин мазкур нуфузли мусобақанинг жуфтликлар мусобақасида ҳам бош соврин учун кураш олиб боради. Беларуслик шериги Александр Бурий билан баҳсларга киришадиган юртдошимиз дастлабки даврада Раду Албот (Молдова) / Янко Типсаревич (Сербия) дуэти билан баҳс юритади. 

Маълумот учун. “Катта дубулға” туркумига кирувчи дунёдаги тўртта энг йирик теннис турниридан бири ҳисобланган АҚШ очиқ чемпионати бу йил 135-бор ўтказилмоқда. Мукофот жамғармаси 19.852.700 долларни ташкил этган мазкур мусобақалар Нью-Йорк шаҳридаги Миллий теннис маркази кортларида ўтказилмоқда, дейилади Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайтидаги хабарда.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 06:24, 03.09.2015.
Ўқилди: 2648 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3140]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2026]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1777]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1755]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1636]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1425]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1411]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1369]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1288]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик