Кириш Регистрация

Бокс. Ўзбекистонликлар Осиё чемпионатида 2та олтин медални қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун 7 нафар спортчимиз финал баҳслари учун рингга кўтарилишди. Боксчиларимиздан Ҳасанбой Дўсматов (49 кг.) ва Бектемир Мелиқўзиев (75 кг.) ўз рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларга эга бўлишди. Қолган 5 нафар спортчимиз мағлубиятга учрашди. Муроджон Аҳмадалиев жангида ҳакамлар мезбон боксчисига ёнбосишганини таъкидлаш лозим.

Натижада 2та олтин, 5та кумуш ва 1та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни банд этди. 5та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза медалларига эга бўлган қозоғистонликлар 1-ўринни ўз томонларига оғдириб олдилар. Учинчи поғона Таиландга насиб этди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:43, 05.09.2015.
Ўқилди: 5088 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.