Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Филиппин мураббийи: “Биз бу ўйинда аутсайдермиз”

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи 4-тур ўйинлари доирасидаги Филиппин – Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди ва унинг иккинчи қисмида Филиппин терма жамоаси бош мураббийи Томас Дулий ва жамоа ҳужумчиси Фил Янгхазбэнд иштирок этди.

“Ўйиндан олдин кайфиятимиз жуда яхши. Бахрайн ва Яманга қарши ўйинлардаги ғалабалардан кейин, эртанги ўйинни катта иштиёқ билан кутяпмиз. Навбатдаги ўйина деярли тўрт ҳафта тайёргарлик кўрдик. Айрим футболчиларимиз жамоага кечроқ келиб қўўилганига қарамай тайёргарлик жараёнини тўғри олиб бордик деб ўйлайман. Аммо бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз эртага жуда тажрибали ва кучли жамоалардан бирига қарши майдонга тушамиз, улар биздан ФИФА рейтингида 50 поғона юқорида. Биз рақибни жуда яхши ўрганиб чиқдик. Бироқ, тушунарлики, бу нарса ҳали ғалабани таъминламайди. Эртага ғолиб бўлиш учун бизга бироз омад, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ҳам керак бўлади. Бизни қизиқарли ўйин кутяпти”, — дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди Дулий.

Фил Янгхазбэнд ҳам учрашув ҳақида тўхталиб, шундай деди: “Мураббий айтиб ўтганидек ўйин олдидан жамоанинг кайфияти аъло даражада. Биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақиб футболчиларини яхши ўргандик. Шунингдек ўз имкониятларимизни ҳам яхши биламиз. Кўрсатмаларни тўғри бажарсак ва яхши ўйин кўрсата олсак, мақсадимизга эришамиз деб ишонаман. Ҳа, Ўзбекистон Осиёнинг топ жамоаларидан бири. Бироқ биз Жаҳон чемпионати ёки Осиё кубоги каби мусобақаларда ўйнашни истасак бу каби кучли жамоаларни енгга олишимиз керак”.

Томас Дулий журанлистлар саволларига жавоб берар экан ўйинда Филиппин аутсайдер экани, Ўзбекистонга қарши ўйинда мағлуб бўлиш қўрқинчли эмаслиги ва бу нарса ўз жамоасига қўл келиши мумкинлигини таъкидлади.

“Фил албатта жамоамиздаги энг етакчи футболчилардан бири. Албатта Ўзбекистон терма жамоаси ҳам унга кўздан қочирмасиликка уринишлари аниқ. Уларнинг таркибида эса деярли барча футболчи хавфли. Биз бу ўйинда аутсайдермиз. Буни ҳеч ким инкор қилаётгани йўқ. Улар ғалаба қозонишга мажбур. Улар албатта олдинга ташланишади. Биз эса уларнинг ожиз нуқталарини топишга ва шундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бу нормал ҳолат. Бизнинг йўқотадиган нарсамиз йўқ. Улар рейтингда 76-ўринда. Бу ажойиб натижа. Уларда Россия, Хитой, Жанубий Кореяда ўйнайдиган футболчилар бор. Ўзбекистонга ютқазиш – кўрқинчили эмас. Ўйинда фаворит ҳисобланиб, ютказиб қўйсанг, ҳа, бу жуда ёмон. Аммо эртанги ўйинда ютқазиш фожеамас. Биласизми, шунинг ўзи ҳам бизга қўл келиши мумкин. Жамоа ортиқча босимсиз ҳаракат қила олади. Ягона мақсадимиз Филиппинликларни хурсанд қилиш ва шунга интиламиз ҳам”, — дейди Филиппин терма жамоаси бош мураббийи.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 19:42, 07.09.2015.
Ўқилди: 6368 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.