Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

«UZREPORT TV» Евро-2016 финал босқичи трансляцияси ҳуқуқини ҳам сотиб олган

Баҳо:
+ | -

«UZREPORT TV» телеканали футбол бўйича Европа чемпионатидан ўрин олган EURO 2016 учрашувларини трансляция қилади. Бу ҳақда 8 сентябрь куни пойтахтимиздаги Халқаро Бизнес марказида УЕФА Чемпионлар лигаси мусобақасининг «UZREPORT TV» телеканали томонидан трансляция қилинишига бағишланган матбуот анжуманида эълон қилинди.

Анжуманда УЕФА таркибига кирувчи футбол клубларининг эксклюзив тижорат агенти ҳисобланган «ТЕАМ Marketing» (Швейцария) агентлиги, ҳамда «SARAN MEDIA INTERNATIONAL» (Мальта) компанияси вакиллари, шунингдек,  «UZREPORT TV» телеканали масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбир  давомида УЕФА Чемпионлар лигаси ўйинлари трансляцияси  ҳуқуқи харид қилинишидан ташқари, «UZREPORT TV» телеканали томонидан EURO 2016 – футбол бўйича Европа чемпионати ўйинларини ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эксклюзив тарзда бепул телевидениеда тўғридан-тўғри намойиш қилиш бўйича келишув имзолангани ҳақида хабар берилди.

Ушбу келишув «UZREPORT TV» телеканалининг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва телетомошабинлар орасида спортга бўлган қизқишни ошириш мақсадида жорий йилдан бошлаб спорт мавзусини янада ривожлантиришга қаратилган янги концепциясига мувофиқ тарзда амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Европа чемпионати - EURO 2016 мусобақаси ўйинлари келаси йилнинг 10 июнидан бошлаб то 10 июлига қадар Франция давлатида бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:51, 08.09.2015.
Ўқилди: 6618 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.