Кириш Регистрация

Жон Терри: "Руни – Англия футболи тарихидаги энг яхши футболчи"

Баҳо:
+ | -

Евро-2016 саралаш баҳслари доирасида Англия терма жамоаси Швейцарияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мазкур учрашувда Уэйн Руни 84 дақиқада пенальтидан унумли фойдаланиб, терма жамоа сафида киритган голлар сонини 50 тага етказди. “Челси” сардори Жон Террининг таъкидлашича, Руни – юксак иқтидор соҳиби ва Англия футболи тарихидаги энг яхши футболчи экан.

- Мен Уэйндек ажойиб истеъдод билан бирга тўп сурганимдан хурсандман. У мен учун инглиз футболи тарихидаги энг яхши ижрочидир. У тўп билан шундай ажойиб ишларни амалга оширадики, бу ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Руни билан фахрланаман, у – чин маънода афсонадир, дея ёзади Терри ўз инстаграмида.

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:37, 09.09.2015.
Ўқилди: 3129 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.