Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

«Томи кетган» футбол — 2

Баҳо:
+ | -

Сайтимиз жамоаси сизларга футбол олами ва олам футболидаги қизиқарли воқеаларни етказишга қарор қилдик. Ўқимишли иштаҳа!

ЭЗМА ДАРВОЗАБОН

Австрия чемпионати доирасидаги оддий учрашувлардан бири бўлиб ўтаётганди. Бу кун стадионга ташриф буюрган мухлиспар футбол тарихидаги энг кулгили голлардан бирининг гувоҳига айланишди. «Ваттенс» ва «ГАК» жамоалари ўртасидаги ўйиннинг танаффусида «ГАК» дарвозабони ўз дарвозаси яқинида жойлашган трибунадаги бир ишқибоз билан биринчи бўлимни муҳокама қиларди. Суҳбатга берилиб кетган кипер ҳакамнинг ҳуштаги чалинганини эшитмай қолди ва 2-бўлим бошланганини кеч пайқади. Дарвозаси томон ошиққан дарвозабон не кўз билан кўрсинки, майдон марказидан рақиб футболчиси тепган гўп ўз дарвозаси тўрига бориб тушганди. Ўша мавсум якунида лаллайган посбоннинг бу қилиғидан таъсирланган Австрия футбол иттифоқи махсус тарзда «Йилнинг энг аҳмоқона голи» номинациясини таъсис этди ва ўша эзма посбонга топширди. Айтишади-ку, «элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи бор», деб.

ЭНГ ТЕЗКОР ГОЛ

Ҳар биримиз қайсидир жамоага ишқибозлик қиламиз ва ҳаммамиз ўша жамоа ижросидаги бирор ижобий рекордни хушнудлик билан қабул қилишимиз бор гап. Англиянинг «Брэдфорд Сити» мухлисларига бу борада ҳавас қилсак арзийди. 1964 йилнинг апрелида ушбу кпубнинг марказий ҳужумчиси Жим Фрайатс антиқа голнинг муаллифига айланган. Ҳакам ўйин бошланишини эълон қилгач, Жим майдон марказидан тўпни тўғри рақиб дарвозасига йўллайди. Тўп дарвоза тўққизлигига бориб тушган бир пайтда дарвозабон эндигина қўлқопини кияётганди. Биласизми, гол содир бўлиши учун неча сония кифоя қилган? 4 сония!!! Ана сизга рекорд!

ҲЕЧ КИМ АЙБДОР ЭМАС!

Ишониш қийин бўлган воқеалардан бири Бразилиянинг Пернамбуку штатида содир бўлди. Футбол ўйини вақтида стадион яқинида жойлашган аэродром томондан кучли шамол эсади ва ўша атрофдаги учиб юрган парашютчиларни тўғри стадион томон учириб келади. Парашютчилардан бири рақиб зарбасини қайтаришга чоғланаётган дарвозабоннинг устига қулайди. Оқибатда тепилган тўп дарвоза тўридан ўрин олади. Посбоннинг шериклари ҳакамга бу голни ҳисобга олмаслигини таъкидлашади. Бироқ ҳакам голни ҳисоблайди. Ушбу антиқа воқеага нисбатан чиқарган ўзининг унданда антиқа қарорини эса қуйидагича изоҳлайди: парашютчининг пайдо бўлиши Яратганнинг хоҳиши. Бу ерда ҳеч ким айбдор эмас!

«ЎЗИМ ҲАМ ҲАЙРОН БЎЛДИМ…»

Бу ҳодисани бемалол латифалар категориясига киритиб қўйса бўлади. Англия чемпионати доирасидаги «Ноттингем Форест» ва «Лестер Сити» ўртасидаги ўйинга табиат аралашди. Қор бўрони дақиқа сайин кучайиб борарди. Охири майдондаги футболчилар бурнидан нарини кўрмай қолишди. Иккинчи бўлим бошларида ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди. Ҳамма майдонни тарк этди. Орадан ўн дақиқача вақт ўтгач, ювиниб, кийимларини алмаштириб олишга улгурган «Лестер» футболчилари кийиниш хонасида дарвозабонларининг йўқлигини пайқаб қолишди. Ўша заҳоти жамоадошларини қидириб майдонга қайтган футболчилар довдир дарвозабонни ўз дарвозаси олдида дилдираб, тишлари такиллаб юрган ҳолда топишди. Унга ўйин аллақачон тўхтатилганлигини маълум қилишганда посбон шунақа жавоб бердики, бутун жамоа кулавериб думалаб қолди: «ўзим ҳам ҳайрон бўлувдим, нечук ҳужумчиларимиз бунчалик ғайрат билан ҳужум қилишяпти, деб».

«РАҲМАТ АЙТАМИЗ ДЕСАК, ҚЎРҚИБ ҚОЧДИ»

Футбол ўйинларида ҳакамлар кўп ишларни қилиб юборишлари сир эмас. Ҳатто ҳакамларнинг ўзлари ҳам қўрқиб яшашга ўрганиб қолишганов. Бу воқеа 60-йиллар бошларида Бразилиянинг Порту-Алегри шаҳридаги ўйинлардан бирида содир бўлган. Қуюшқондан чиққан оломон майдонга тушиб келишади ва ҳакамни таъқиб эта бошлайдилар. Бечора ҳакам оёғини қўлига олганича кийиниш хонаси томон қочади. Аммо ишқибозлар унинг кетидан қувиб, кийиниш хонаси эшигини ҳам бузиб киришади. Ҳакам қўрққанидан кўзларини юмиб олади ва ўзига чиқарилган ҳукм ижросини кутиб, бурчакка тиқилиб олади. Бироқ, томошабинлар бирма-бир келиб унга миннатдорчилик билдириб кетишаётганини кўрган ҳакам беихтиёр йиғлаб юборади. Бечоранинг юраги адойи тамом бўлганда.

Мақолани тайёрлашда Чемпиона газетасининг 2009 йил 22 сонидан фойдаланилди.

Манба: koptok.uz
Киритилди: 18:17, 10.09.2015.
Ўқилди: 4181 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.