Британиянинг "Daily Mail" нашри Англия Пермьер-лигасида энг кўп маош оладиган 10 нафар футболчилар рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, энг кўп маошни "МЮ" футболчиси Уэйн Руни олаётган бўлса, кейинги ўринларни "Манчестер Сити" ўйинчилари — Агуэро ва Туре банд этишган. Умуман олганда, "шаҳарликлар"нинг 5 нафар футболчиси топ-10га кирган.
Қуйида футболчиларнинг ҳафталик маоши солиқлар чиқариб ташланмаган ҳолда келтирилган.
1. Уэйн Руни («МЮ») – 260 минг фунт.
2. Серхио Агуэро («Манчестер Сити») – 240 минг фунт.
3. Яя Туре («Манчестер Сити») – 240 минг фунт.
4. Эден Азар («Челси») – 220 минг фунт.
5. Давид Сильва («Манчестер Сити») – 200 минг фунт.
6. Месут Озил («Арсенал») – 190 минг фунт.
7. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») – 180 минг фунт.
8. Сеск Фабрегас («Челси») – 170 минг фунт.
9. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») – 170 минг фунт.
10. Жон Терри («Челси») – 160 минг фунт.