Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

“Металлург” ёшлари “Бунёдкор”га ютқазди

Баҳо:
+ | -
Мамлакат миллий чемпионати ёшлар биринчилигининг 21-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси сафарда биринчилик пешқадамларидан бири “Бунёдкор”га қарши майдонга чиқди ва 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Учрашув меҳмонлар учун муваффақиятли бошланганди. 10-дақиқадаёқ майдон эгалари ҳимоячиси Эргаш Исмоилов ўз жарима майдончасида Миртўра Акбаровга нисбатан фол ишлатди ва ҳакам иккиланиб ўтирмасдан 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини Сирож Тошпўлатов бехато ижро этди ва бекободликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо меҳмонларнинг хурсандчилиги узоқ чўзилмади. Кейинги қарши ҳужумдаёқ майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Биринчи таймнинг ўзида бунёдкорчилар яна икки марта “Металлург” дарвозасини ишғол этишди. Танаффусдан кейин таркибдаги ўзгаришлар бекободликлар ўйинига ижобий таъсир кўрсатгандек бўлди. Длмурод Каримовнинг голидан кейин ўйин янада қизғин тус олди. Бироқ меҳмонлар ўзлари кўзлаган натижага эриша олишмади. Заҳирадан майдонга тушган Жаҳонгир Хўжамов ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.   Ёшлар биринчилиги, 21-тур. 10 сентябрь. «Бунедкор» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) – 4:2. 116 томошабин. Ҳакамлар: И. Гармашов (Тошкент) – 8,4, Д. Акмалов – 8,0, Ш. Миржалолов – 8,0, Р. Серазетдинов - 9 Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент). Голлар: С. Азимов (12), Н. Мавлонов (28), Ж. Қаҳрамонов (40), Ж. Хўжамов (90) – С. Тошпўлатов (10-пенальтидан), Д. Каримов (75). Огоҳлантиришлар: Э. Исмаилов (10) – М. Нуралиев (68), С. Тошпўлатов (77). “Металлург”:Т.Тўйчиев, Н.Эсонов, З.Акбаралиев, У.Худоёров, М.Акбаров, З.Абдуллаев, У.Раҳимов, А.Тошқўзиев, С.Тошпўлатов, С.Эрматов, А.Рашидхонов. Заҳирадан майдонга тушганлар:Д.Каримов, Ш.Норбеков, М.Нуралиев, А.Султонов, О.Комилов, А.Алимов.
Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 13:28, 11.09.2015.
Ўқилди: 2499 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.