Кириш Регистрация
22/06 00:00 Нидерландия 0-0 Франция
22/06 05:00 Перу 0-0 Чили
22/06 18:00 Грузия 1-1 Чехия
22/06 20:00 Локомотив 1-2 Сўғдиёна
22/06 20:00 Динамо 1-1 Андижон
22/06 21:00 Туркия 0-3 Португалия
23/06 00:00 Бельгия 2-0 Руминия
23/06 03:00 Эквадор 1-2 Венесуэла
23/06 06:00 Мексика - Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия
24/06 03:00 АҚШ - Боливия
24/06 06:00 Уругвай - Панама
25/06 00:00 Албания - Испания
25/06 00:00 Хорватия - Италия

Ёшлар лигаси. “Қўқон-1912” – “Машаъл” 2:3

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигаси

21-тур

“Қўқон-1912” – “Машаъл” 2:3 (0:2)

Голлар: Абдулла Набиев 25, - 0:1. Шохрух Достонов 35, - 0:2. Муҳаммаданас Ҳасанов 57, - 1:2. Маъруф Зокиржонов 81, - 2:2. Марадона Сафаров 89, - 2:3.

Амалга оширилмаган пенальти: Муҳаммаданас Ҳасанов 56.

Ҳакамлар: Д. Жамилов, Р. Толибжонов, Н. Тошматов, Қ. Собиров.

“Қўқон-1912”: 48. Асилбек Омонов, 3. Шохрух Холматов, 5. Ҳасанбой Эргашев, 7. Ойбек Нурбоев, 10. Иқбол Маликжонов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Маъруф Зокиржонов, 21. Достон Мелиқўзиев, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Фурқат Ҳасанбоев, 77. Қувондиқ Рўзиев.

Захира: 1. Руслан Митниёзов, 4. Ойбек Рустамов, 6. Муҳиддин Юсупов, 8. Аброр Раҳмонов, 9. Дадахон Сулаймонов, 11. Шожамшид Жинайдуллаев, 25. Элёр Мўйдинов.

“Машъал”: 30. Б.Носиров, 15. И. Шойқулов, 16. Ш.Шайманов, 27. С. Раҳматуллаев, 28. М. Сафаров, С. Абдураимов, 31. А. Амонов, 36. А. Набиев, 39. И. Тошпўлатов, 43. С. Аллаев, 48. Ш. Достонов.

Захира: 35. Ж. Ильясов, 4. Ю. Очилдиев, 32. Н. Қувончиев, 40. А. Файзиев, 45. М. Алиқулов, 46. Ж. Бобоев, 47. Т. Мифтахутдинов.

 

Учрашув вакилларимизнинг катта ташаббуси остида ўтди. Дастлабки дақиқалардан олдинга интилган мезбонлар дастлабки 25-дақиқада “Машъал” дарвозаси олдида кўплаб голли вазиятларни амалга оширишди. Лекин уриншларнинг барчасига бесамар якунланаверди. 25-дақиқада меҳмонлар бирнчи марта хавфли вазиятга эга бўлиб ҳисобни очишди. Гол муаллифи Абдулла Набиев бўлди. Шу ерда футболдаги ёвуз қоида сен урмасанг, сенга уришади яна ўзини “эслатди” - 0:1.

Айтганча, бугун Қувондиқ Рўзиев ўринбосарлар сафида тўп сурди. ПФЛ регламентига кўра, Олий лига баҳсларидан дисквалификация қилинган футболчи Ёшлар лигаси ўйнаши мумкин.

35-дақиқада меҳмонлар иккинчи марта Омонов қўриқлаётган дарвозани ишғол этишди. Ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан кейин дарвозабон билан деярли бирга-бир чиқиб борган Шохрух Достонов ўзига берилган имкониятни қўлдан чиқармади  - 0:2.

Шуни айтиш жоизки, “Қўқон-1912” ўринбосарлари устози Муҳсин Низомиддинов айни дамда “В” лицензияси учун ташкил этилган ўқув-курсларида таҳсил олмоқда. Шу боис у бугунги ўйинда иштирок эта олмади.  Биринчи бўлим шу ҳисобда якун топди.

Иккинчи таймда ҳам устунлик асосан майдон эгалари томонида бўлди. Муборакликлар эса ҳимояда тартибли ўйнаб рақибнинг ҳужумларини бартараф этиб туришди.

54-дақиқада Қувондиқ Рўзиевни меҳмонлар жарима майдончаси яқинида қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Жарима тўпини жабрланувчининг ўзи тепишни маъқул топди. Бироқ унинг зарбаси “жонли девор”га тегиб йўналишини ўзгартирди.

Орадан ҳеч қанча ўтмай, муборакликлар энди жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатишди. Натижада бош ҳакам пенальти белгилашга мажбур бўлди. Ўн бир метрли нуқтага Муҳаммаданас Ҳасанов яқинлашди. Аммо унинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб этиб келган Муҳаммаданаснинг ўзи иккинчи ўринишда рақиб дарвозасини ишғол этди – 1:2.

81-дақиқида майдон эгалари иккинчи марта пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бу сафар тўпнинг олдига Маъруф Зокиржонов яқинлашди. Унинг ўта кучли зарбаси дарвоза тўриша бориб тушди – 2:2.

Мазкур учрашувда Қўвондиқ Рўзиев ўзининг тиниб-тинчимаслиги билан алоҳида ажралиб турди.

88-дақиқада Асилбек Омонов икки марта жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолиб, қаҳрамонлик кўрсатди.

89- дақиқада муборакликлар учинчи голни киритишга муваффақ бўлди. Жарима майдончаси томон оширилган тўпни Марадона Сафаров киритди – 2:3.

Шу тариқа ўринбосарларимиз аламли мағлубиятни қабул қилиб олишди.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 23:21, 11.09.2015.
Ўқилди: 1974 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.