Кириш Регистрация
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг 5-0 Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо

Мухтор Қурбонов: Мақсадим-халқ ишончини оқлаш

Баҳо:
+ | -

“Насаф”-“Шўртан”(3:1) учрашувидан сўнг дастлаб меҳмонлар бош мураббийси Мухтор Қурбонов журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.

– Бугунги ўйинга бошқача тайёргарлик кўргандик. Афсуски, жамоалар ўртасидаги олдинга қўйилган мақсад бўйича фарқ борлиги кўриниб қолди. Гол урган бўлсак-да, ютқиздик

-Жамоангиз олдига қўйилган мақсад?

-Аслида кучли ўнликка кириш эди. Биз ҳар бир учрашувга ғалаба учун тушамиз. Кучли жамоалар билан ўйнаб бўлдик. Бундан кейинги жамоалар билан бемалол ўйнаса бўлади.

-Иккинчи даврада ўйинларингиз кучайгандек. Қандай эришдингиз?

-Биринчи даврадаги мағлубиятлар сабабини ўрганиб чиқдик ва маълум бўлдики, жисмоний тайёргарлик сусайганлигини англадик. Тактика бўйича ҳам кўпроқ ишладик ва ўсиш пайдо бўлди. Биринчи даврадаги хатолар бўлмаганда 5-6 ўринлар учун ҳам курашиб кўрардик.

-Биринчи даврада “Шўртан” жиддий қаршилик кўрсатганди, бугун аксинча?

-Бугун жамоамизни танимадим. “Насаф”дан ҳам кучли ўйин кутгандим. Ўйин темпи ҳам пас бўлди. Биз гол урганимиздан кейин “касаллик”ми билмадим, футболчилар ўйинни ташлаб қўяди. Бу камчиликни бартараф этиш устида ишлаяпмиз.

-Ғузордаги ўйинларни кечроқ бошлашни иложи йўқми?

-Биз ўзаро келишган ҳолда илгарироқ қўямиз. Рақиб жамоа транспорти бўйича муаммо бўлмаслиги учун илгарироқ бошлаймиз. Ўйинларни кечроқ ўтказиш бўйича ҳам имкониятимиз бор.

-Ботир Қодирқуловнинг аҳволи ҳақида?

-Қодирқуловнинг соғлигида муаммо бор. Ҳиндистонда операция бўлиб қайтди. Оддий ҳолатда оёғини яна синдириб олди.

-Келажакдаги режаларингиз? Қашқадарёда водийлик иккинчи Баҳром Ҳакимов бўлиш орзуйингиз борми?

-Орзуйим халқ ҳурмат қилишини хоҳлайман. “Шўртан”ни қўлдан келгунча юқори марраларга бошлаб бориш асл мақсадим.

-Ўзбекистон кубоги финалида кимлар ўйнайди? Мутахассис сифатида фикрингизни билдирсангиз

-Абрамов кубок финали учун курашни тўхтатмаган менимча, финалга “Насаф” чиқса керак. Имкониятлар 70/30

 

Олим ТОЛИПОВ ёзиб олди.

Манба: voha.uz
Киритилди: 09:44, 13.09.2015.
Ўқилди: 2006 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.