"Галатасарой" ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер Чемпионлар лигасида "Атлетико"га қарши кечадиган баҳс олдидан фикрларини билдириб ўтди.
"Биз Туркия чемпионатини яхши бошлай олмадик, аммо Чемпионлар лигаси буткул бошқа мусобақа.
Бизда жиддий жамоа бор ва буни исботламоқчимиз. Ўтган мавсумнинг бошида ҳам мана шундай яхши ўйнай олмаган эдик. Мен жуда аламзадаман ва қандай қилиб бўлмасин ғалаба қозонмоқчиман. Мен табиатан ғолиб инсонман", - дейди футболчи.