"Машъал" футбол мактаби ўсмирлари Республика бўйлаб ўтказиладиган тайёрлов гуруҳлари мусобақасини бошлади.
Мактабимизнинг икки жамоаси биринчи турни ўтказди. Ушбу мавсумда 1999-2000 йил гуруҳига Микола Лапа мураббийлик қилса, 2001-2002 йил гуруҳига Жонибек Эгамбердиев мураббийлик қилади.
Тайёрлов гуруҳлари ўртасида "6" гуруҳидан "Машъал" билан бирга "Шўртан" , "Қизилқум", "Насаф", "Аланга" ҳам ўрин олган.
12 сентябрь куни биринчи тур баҳсларида "Машъал" ўз майдонида Навоийнинг "Қизилқум" клуби тайёрлов гуруҳларини қабул қилди.
Биринчи учрашув 2001-2002 йил ўсмирлари ўртасида кечиб унда ёш "машъалчилар" йирик ғалабага эришди. Жонибек Эгамбердиев шогирдлари 4:1 ҳисобида рақибини енгди.
Тайёрлов гуруҳлари мусобақаси
1-тур. Муборак
"Машъал-2001-2002" - "Қизилқум-2001-2002" 4:1
Голлар: Элдор Хасанов, Руслан Хожиев, Жонибек Ғаффоров (2 та).
"Машъал-2001-2002": Аҳрор Турдиев, Зоир Турсунов, Ислом Асилбеков, Жаъфар Каримов, Шоҳжаҳон Нормирзаев, Феруз Пиримов (Аброр Ҳамроев 51), Элдор Хасанов (Абдуғани Каримов 15), Бекзод Файзиев, Диёр Аҳатов (Жонибек Ғоффоров 50), Руслан Хожиев, Ҳакимбек Бобоқулов (Ёқуб Умаров 46).
Захира: Сирож Сафаров, Нодир Тўраев, Ислом Шодибоев.
Иккинчи учрашув Микола Лапа бошқарувидаги "Машъал-1999-2000" гуруҳи ва навоийлик ўсмирлар ўртасида кечди. Бу учрашувда жангавор 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди.
Тайёрлов гуруҳлари мусобақаси
1-тур. Муборак
"Машъал-1999-2000" - "Қизилқум-1999-2000" 2:2
Голлар: Сиявуш Ёқубов (2 та)
"Машъал-1999-2000": Раҳим Абдуқодиров, Зафар Акрамов, Ҳусниддин Алиқулов, Шаҳбоз Ботиров, Азиз Темиров, Сиявуш Ёқубов, Муҳаммад Ҳамроқулов, Аллаёр Раупов, Аллаёр Неъматов, Достон Ҳайдаралиев, Муҳриддин Шамсиддинов.
Захирадан майдонга тушганлар: Элбек Бўриев, Бекзод Аҳмаджонов, Бобур Ражабов, Ҳусан Исоқов.
Энди тайёрлов гуруҳлари ўртасида баҳсни жамоалармиз 17 сентябр куни Косонда "Аланга"га қарши ўтказади.
«Челси»да ўйнашдан чарчаган бўлсанг, йўқол! [2222]
Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [1725]
"Барселона" ярим ҳимоячиси Саудияга кетади [1714]
«Барселона»ми ёки «Бенфика»? Канселу фаолиятини қаерда давом эттиришини белгилаб олди [1545]
"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [1497]
Федерико Вальверде: «Зиданнинг ўғлини жароҳатлаб қўйганимда, «Реал»дан ҳайдаламан деб ўйлагандим» [1467]
Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1457]
«Барселона» Кундега қанча нарх белгилагани маълум бўлди [1450]
Суперлига. Апрель ойида томоша қилишингиз шарт бўлган 5 та ўйин [1372]
Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [1358]













