«Чемпион-плюс» газетаси №4-сонида чоп этилган мақола ва материаллар билан қисқача таништирамиз.
Кириш мақоласи Хайрулла Ҳамидов қаламига мансаб бўлиб, "Энг асосий муаммо" деб аталади ва унда барчани миллий терма жамоа атрофида бирлашишга чорланади.
"Чемпион" хабарлари ўнлиги ҳар доимга 3-саҳифадан жой олган.
4-5-саҳифаларда миллий терма жамоа мураббийи Самвел Бабаян билан интервьюни ўқишингиз мумкин.
Лутфулло Турсунов томонидан ёзилган "Кечувда алмашган от" мақоласида миллий терма жамоамизнинг Филиппинга қарши ўйини чуқур таҳлил қилинган.
8-9 саҳифаларда "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамов билан интервью берилган, шунингдек, Ўзбекистон кубоги ярим финалд жавоб учрашувлари ҳақида сўз боради.
Терма жамоаларимизга оид хабар ва янгиликлар 11-саҳифага кўчирилди.
Тоҳир Ўктамов қаламига мансуб, "Пахтакор"ни ҳамон бабаян бошқараяптими?" мақоласида миллий терма жамоа ва чемпионатимиз флагманининг муносабатларига нигоҳ ташланган.
"Чемпионлик жанги" мақоласида журналист Бобур Акмалов "Пахтакор"-"Локомотив" ўйини атрофидаги вазиятни ёритишга ҳаракат қилган. Шунингдек, ПФЛ 21-тур ўйинлари натижалари ҳам берилган.
"Ҳафта саволи" рукнида бу дафъа "Терма жамоага руҳшунос (психолог) керакми?" мавзуси ўртага ташланган ва мавзу устида журналистлар Темур Аъзам ва Қаҳрамон Асланов баҳслашишган.
ЖЧ-2018 саралаши натижалари, ОЧЛ чорак финали жавоб учрашувлари, ЕВРО-2016 саралашининг саккизинчи туридан кейинги таҳлил ҳамда ЕЧЛ биринчи тури марказий саҳифаларимиз ўрин олган.
АПЛ 4-тури одатдагидек, Қаҳрамон Асланов томонидан таҳлил этилган.
Ла-Лига 3-тури Лутфулло Тўраев томонидан ажойиб тарзда чиғириқдан ўтказилган.
Италия А Серияси 3-турини Сардор Юсупов таҳлил этган бўлса, Германия Бундеслигаси 4-тури Тўйчи Рўзибоев томонидан ёритилган.
"Чемпион" колонкаси" рукнида Аброр Қодиров бу сафар Жозе Моуриньо шахсига тўхталган.
"Мозий чемпионлари" рукнида Шерзод Ражабов Рой Кин шахсига мурожаат қилган.
"Футбол ва…" рукнимизда одатдагидек, ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари эътиборингизга ҳавола қилинган.
Газетамизнинг сўнгги саҳифаларини одатдагидек, Твиттер саҳифаси, "Чемпион" табассуми, миш-мишлар ва иқтибослар якунлаб беради. Чиқиш мақоласида Қаҳрамон Асланов футболда даромад топиш устида фикр юритган.
Газетамизни эртага — 17 сентябрь, пайшанба куни тонгида юртимизнинг барча матбуот дўконлари, алоқа бўлимлари ва хусусий тарқатувчилардан харид қилишингиз мумкин.
Сотиб олинг, асло ютқазмайсиз!