“Челси” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛ гуруҳ босқичи дастлабки турида “Маккаби” устидан эришилган 4:0 ҳисобидаги йирик ғалаба борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Шогирдларим ўйини ва учрашув натижаси мени тўлалигича қониқтирди. Футболчилар бир жамоа бўлиб ўйнашди ва бу бизга келаси учрашувларда ўзимизга бўлган ишончни янада оширади. Ғалаба нима эканини унутиб қўйгандим. Ғалаба ҳиссиётлари яна қайтганидан хурсандман, - дейди мутахассис.