Диёр Файзиев ("Сўғдиёна" ёшлари бош мураббийи):
"Ёшлар лигаси бу футболимизнинг энг керакли нуқтаси. Бу футболимизни кўтариш учун энг яхши қадам деб ўйлайман. Бугун жиддий рақибга қарши майдонга чиқдик. "Машъал" ҳақида барчамиз биламиз ва амалдаги чемпион ҳисобланади. Шунга қарамай бугун майдонга тушган ёшларимиз муносиб ўйин кўрсатиб берди. Таркибга қарасак бизни жамоа асосан 18 ёшгача бўлган футболчилардан иборат. Айниқса иккинчи бўлимда тўлалигича ёшлар билан ўйнадик. Узоқ масофадан сўнг футболчилар биринчи бўлимда қийинчиликка учради лекин иккинчи бўлимда кўрсатган ўйини бизни хурсанд қилди. Мен бу лигада жамоамни натижаси учун эмас ўсиши учун ишлайман. Ўсиши учун эса бу лига жуда ҳам аҳамиятлидир. Бу ёш таркибга маҳоратли футболчилар кўмаги ҳам зарур. Бугун майдонга тушган Асилжон Бегимқулов, Бобур Қосимов ёшларимизга ёрдам берди. Ёшларни бошқара оладиган ва намуна бўладиган футболчи майдонга тушиши керак. Улардан ёшлар ниманидир ўрганиши шарт. Имкониятларимиз бўлди ва келажакда бундай имкониятларни албатта голга айлантиришига ишонаман"