Кириш Регистрация

Бахтиёр Саттаров: "Марадона иккита қулай вазиятда аниқ зарба йўллай олмади"

Баҳо:
+ | -

Бугун бўлиб ўтган ёшлар лигасининг "Машъал" - "Сўғдиёна" (3:0) учрашувидан сўнг жамоалар бош мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Бахтиёр Саттаров ("Машъал" ёшлари бош мураббийи):

"Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Эртага ҳам асосий таркибга омад тилаб , улардан ғалаба кутамиз. Ўйин биз ўйлаганчалик кечмади. "Сўғдиёна" ёшлар жамоасидан кучлироқ қаршилик кутган эдик. Умуман олганда ёшларимиз берилган барча кўрсатмаларни 70, 80 фоизини майдонда кўрсатишди. Ўйин ташкил этишда, ҳужумни якунлашда ҳамда қисқа ва узун тўп оширишларда жамоамиз аъзолари техник камчиликларга йўл қўймоқда. Бу камчиликлар борасида машғулотларда жиддий иш олиб борамиз. Ўйлайманки, кейинги турларда йўл қўйилган хатоларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Биринчи бўлим асосан бизни назоратимиз остида ўтди. Кўплаб голли вазиятларни ярата олдик. Абдулла Набиев дастлабки дақиқалардаёқ учта гол ёзиб қўйиши мумкин эди. Иккинчи бўлимда амалга оширилган олтита ўзгаришдан сўнг ўйин назорати тенглашди. Захирадан майдонга тушган футболчилар тезда ўйинга киришиб кета олмади. Охирги 20 дақиқаликда мазмунлироқ ўйин кўрсатдик. Марадона Сафаров охирги дақиқаларда юзага келган иккита қулай вазиятда яъни дарвозабон билан бирга-бир чиқиб сўнгги зарбани аниқ йўллай олмади. Дарвозабон ҳам маҳорат кўрсатди Вазифамиз ўзгармаган. Асосий таркиб жамоамизга муносиб футболчиларни етиштириб бериш учун ишлаймиз" , - дейди ёшлар жамоамиз бош мураббийи.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 23:18, 17.09.2015.
Ўқилди: 2505 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик