Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Статистика: «Пахтакор» ўз мавқейини мустаҳкамлаб олди

Баҳо:
+ | -

Терма жамоамиз ўзининг икки хил ғалабаси билан футболимизга умид берди, деб ўйлагандик. Лекин... Ҳозирча мухлислар ўйингоҳларга ошиқмаяптилар. «Бунёдкор» - «Металлург» ўйинига 424 нафар (!) томошабин келди. Бу чипта сотиб олган ишқибозлар ёки стадионда бўлган, ўйнаган, қўриқлаган ва ҳоказоларнинг умумий сонимикан? Эртага олий лигага Тошкент шаҳридан «Обод» ва «Оқ-тепа» жамоалари чиқишса, томошабинлар сони ошиб қолармикан? Ҳозирча пойтахтлик ишқибозларга миллий чемпионатимиз учрашувлари керак эмасга ўхшайди. Қанийди, бу фикрлар ёлғон, қизиққонлик меваси бўлса? Ишқилиб, адашган бўлайлик!

21-турда ишлаган ҳакамлар статистикаси:

Равшан Эрматов ва Валентин Коваленко ушбу турда максимал балл олишди. Барча 8 ҳакамимиз олган ўртача балл 8,56 ни ташкил этади. Ўтган турга (20-турда - 8,56) нисбатан ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Айни турда пенальти учрамагани, атиги битта қизил картчока кўрсатилгани рефериларнинг иши енгил бўлганини англатмаса керак.

Изоҳлар: 1 - исм-шарифи; 2 - ўйин санаси; 3 - қайси жамоалар ўртасидаги ўйинни бошқарган; 4 - сариқ карточкалари сони (мезбонлар|меҳмонлар); 5 - иккинчи сариқ|қизил карточкалари сони (мезбонлар|меҳмонлар); 6 - қизил карточкалари сони (мезбонлар|меҳмонлар); 7 - белгилаган пенальтилари сони (мезбонлар|меҳмонлар).

 

21-турнинг умумий

статистикаси:

Жами ўтказилган ўйинлар сони: 8та

Мезбонлар ғалабаси: 6та

Дуранглар: 1та

Меҳмонлар ғалабаси: 1та

Йирик ҳисоб қайд этилган ўйин: йўқ

Иродали ғалаба қайд этилган ўйин: «Қўқон-1912» - «Машъал» (2:1), «Насаф» - «Шўртан» (3:1)

Дарвозаларга урилган голлар сони: 22 (14-8)

Биринчи бўлимда урилган голлар сони: 12та

Иккинчи бўлимда урилган голлар сони: 10та

Ўйинларда қайд этилган ҳисоблар: 2:1 - 3та, 0:1, 1:1, 1:0, 3:1, 3:2 - 1тадан

«Хет-трик»: йўқ

«Дубль»: А.Алланиёзов («Насаф»)

Автогол: 1та, Ж.Жиямуродов («Машъал»)

Белгиланган пенальтилар сони: йўқ

Пенальтилар қанчалик аниқ амалга оширилди: йўқ

Жами кўрсатилган огоҳлантиришлар сони: 35та

Бир ўйинга ўртача тўғри келувчи огоҳлантиришлар сони: 4,37та

Энг кўп огоҳлантириш кўрсатилган ўйин: «Динамо» - «Навбаҳор», 8та сариқ

Энг кам огоҳлантириш кўрсатилган ўйинлар: «Насаф» - «Шўртан», 1та

Четлатиш: 1та - С.Жўраев («Олмалиқ»)

Томошабинларнинг умумий сони: 36525та (ўртача 4565та). Фақат 4та ўйинда томошабинлар сони ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган.

Энг кўп томошабин келган ўйин: «Сўғдиёна» - «Нефтчи», 8872та

Энг кам томошабин келган ўйин: «Бунёдкор» - «Металлург», 424та

Энг кўп томошабин келган ўйин билан энг кам томошабин келган ўйин ўртасидаги нисбат: 20,92га 1.

21-турнинг умумий статистикаси:

1-21-турларда клубларнинг интизоми бўйича статистик кўрсаткичларИ:

734та огоҳлантиришни 168та ўйинга бўладиган бўлсак 4,36 чиқади. 16 клубдан 10таси сариқ карточка ишлаш борасида ўртача кўрсаткичдан (45,75та) ўтиб кетганлар. «Металлург» ва «Шўртан»  жамоалари ҳозирча мавсумни қизил карточкаларсиз ўтказишяпти. Ҳакамлар бугунгача «Нефтчи» зарарига пенальти белгиламадилар. Шу пайтгача белгиланган 50та пенальтидан 38таси аниқ ижро этилган. Буни фоизга ўгирсак, 76 фоиз демакдир.

Изоҳлар: 1 - клуб номи; 2 - клубга  берилган  огоҳлантиришлар сони; 3 - клубга берилган  иккинчи огоҳлантириш|қизил  карточкалар  сони; 4 - клубга берилган  қизил  карточкалар  сони; 5 - клуб  фойдасига белгиланган  пенальтилар (амалга оширилган) сони; 6 - клубга  қарши  белгиланган  пенальтилар (амалга оширилган) сони. Фактлар

(чемпионатларнинг барчаси умумий ҳисобланганда)

«Пахтакор» чемпионатдаги 701-ўйинида 482-ғалабасини қайд этди. Ютуқларнинг умумий улуши 68,76 фоизни ташкил этади. Ғалабалар сони бўйича «халқ жамоаси»дан кейинда «Нефтчи» (449та), «Навбаҳор» (343та), «Насаф» (307та), «Бухоро» (267та), «Динамо» (226), «Андижон» (217та) ва «Сўғдиёна» (203) каби клублар бор.

«Андижон» ўз дарвозасидан 1076-голини ўтказиб юборди. Бу чемпионатимиздаги рекорд кўрсаткичдир. Унга энг яқин жамоалар тўртлиги - «Бухоро» (1045), «Сўғдиёна» (1004), «Динамо» (934), «Металлург» (842), «Навбаҳор» (831).

 

Бизни олдинда кутмоқда:

- яна 3та ўйин ўтказса, «Локомотив»нинг олий лигадаги учрашувлари сони 300тага етади;

- яна 3та ўйинда мағлубият қайд этса, «Пахтакор»нинг дуранглари ва мағлубиятлари сони бир хил бўлади - 111тадан;

- яна 4та баҳсда дуранг ўйнаса, «Сўғдиё-на»нинг жами дуранглари 100тага етади;

- яна 4та ўйинда дуранг ўйнаса, «Шўртан»нинг жами дуранглари 50тага етади;

- яна 2та учрашувда мағлубият қайд этса, «Қизилқум»нинг жами мағлубиятлари 200тага етади;

- яна 5та гол ўтказиб юборса, «Бухоро» ўтказиб юборган голлар 1050тага етади;

- яна 2та гол урса, «Динамо» урган голлар 800тага етади;

- яна 6та гол урса, «Машъал» урган голлар 550тага етади;

- яна 18та гол урса, «Нефтчи» урган голлар 1500тага етади.

Голлар хронометражи

Дақиқалар  Голлар

1-15                         1 (62)

16-30                        3 (68)

31-45                        7 (70)

Қўшимча вақт (1-бўлим)       1 (14)

46-60                        3 (74)

61-75                        4 (83)

76-90                        3 (66)

Қўшимча вақт (2-бўлим)       0 (20)

Жами:             457

Ҳисоб  Сони

2 : 1  22

1 : 0  20

0 : 1  16

3 : 1  14

1 : 2  13

2 : 0  11

0 : 0  9

1 : 1  9

3 : 0  8

2 : 2  7

0 : 2  7

4 : 1  6

3 : 2  4

1 : 3  4

0 : 4  3

0 : 3  3

4 : 2  2

5 : 1  2

2 : 3  2

3 : 3  2

3 : 1  1

4 : 0  1

7 : 0  1

2 : 4     1

Изоҳ: мазкур кўрсаткичлар 2015 йил 15 сентябрь ҳолатига кўра келтирилган.

Жамоаларнинг 21та турда урган голлари хронометражи:

Ўйинлардаги ҳисоблар

Чемпионатимизда энг кўп учрайдиган ҳисоблар 2:1 бўлиб, бу кўринишдаги натижа 22 марта учради. Бу жами учрашувларнинг 13,1 фоизини ташкил этади. Умуман олганда, шу пайтгача жами 24 хил ҳисоб учради. Атиги 6 хил натижа 10 мартадан кўпдир.

Жокерлар масаласи (21-турдан сўнг):

Чемпионатдаги 16 клубнинг 3тасида жокерлар ҳали ўзларини кўрсата олишмади. Марат Бикмаев эса бу мусобақада 4та гол билан якка пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринда Баҳриддин Ваҳобов келмоқда - 3та гол. М.Мамазулунов ва О.Ҳайдаров 2та клубда жокерликни уддалашди.

9 - Локомотив (М.Бикмаев, 4, Р.Корян, Т.Абдухолиқов, Ж.О.Ҳасанов, М.Мамазулунов, Т.Кападзе)

7 - Олмалиқ (А.Аманов, 2, З.Пиримов, С.Қутибоев, К.Мурзоев, Д.Аб-думўминов, Д.Исмоилов)

6 - Нефтчи (О.Ҳайдаров, 2, М.Бобожонов, 2, Р.Аҳмедов, О.Нурбоев)

5 - Навбаҳор (У.Бақоев, 2, М.Мамазулунов, 2, О.Валижонов); Қизилқум (Б.Ваҳобов, 3, Ф.Ҳайдаров, А.Холиқов)

3 - Машъал (Х.Муртазоев, 2, Ш.Достонов); Пахтакор (Ш.Каримов, 2, А.Солиев); Шўртан (Ғ.Ғуломов, С.Бердиев, М.Камолов)

2 - Бунёдкор (В.Шодиев, Ш.Зуаги); Бухоро (Ж.Ҳасанов, Д.Абибуллаев); Металлург (З.Абдуллаев, Д.Каримов); Қўқон-1912 (А.Тўхтабоев, О.Ҳайдаров); Сўғдиёна (Ж.Ҳакимов, А.Абдураҳмонов).

Олий лига-2015 статистикасини www.pfl.uz сайтида берилган

ўйинларнинг қайдномалари асосида Фикрат тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 23:24, 17.09.2015.
Ўқилди: 3129 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.