Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Марк Вильмотс “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Аднан Янузай “Боруссия” Дортмундга ижара асосида кўчиб ўтиб тўғри қарорга келганини таъкидлади.
Вильмотснинг сўзларига кўра, бу борада ёш шогирдига “Вольфсбург”дан “Манчестер Сити”га 75 миллион евро эвазига ўтган Кевин де Брюйне намуна бўлиши мумкин.
– Кевин де Брюйне “Челси”дан “Вольфсбург”га ўтиб ортга томон қадам ташлаганди ва тўғри қарор қабул қилганди, – дея Вильмотс сўзларини келтиради Bild га таяниб “СЭ”. – Янузай ҳам “Боруссия”да бир йил ижара асосида ўйнашга рози бўлиб хато қилмаганига ишонаман. Бу унинг савияси ўсишига сабаб бўлади. У де Брюйне каби ўсишга эришиши мумкин. Янузай ҳужмчи позициясида ва қанот ярим ҳимоячиси ўрнида бемалол ўйнаши мумкин. Шунингдек Аднан зарба техникасига ҳам эга, бундай маҳоратни ҳали ҳеч кимда кўрмаганман.