Жаҳон ва Европа чемпиони Хави “Ас-Садд” клуби сафидаги расмий учрашувда илк голини киритди, деб хабар бермоқда Euro-football.ru.
Тажрибали испан футболчисининг янги жамоаси Қатар чемпионати учрашувида “Умм-Салал” билан дуранг қайд этди – 2:2.
Майдонда 90 дақиқа тўп сурган Хави иккинчи бўлимда ўз ҳисобига гол ва самарали узатма ёзиб қўйди. Ортда қолган 2 турдан сўнг “Ас-Садд” 4 очко жамғаришга эришди.