“Вест Хэм” бош мураббийи Славен Билич АПЛ клубларининг Еврокубоклардаги муваффақиятсиз ўйинлари борасида фикр билдирди.
“Нима учун ҳамма “МЮ”нинг “ПСВ”га мағлуб бўлганидан хайрон бўлаяпти? Ҳа, “МЮ” – обрўли клуб ва бу учрашувда кўпроғига муносиб эди. Лекин кўплаб кучли жамоалар “ПСВ”га мағлуб бўлишган, 10 йил аввал голландлар ЕЧЛ ғолиби бўлишган(аслида, Эйнховен клуби 27 йил аввал европа Чемпионлар кубогини қўлга киритган).
Бу фожеа эмас. Загребда ҳам мағлуб бўлиш мумкин. Бу Хорватия учун яхши маънода чинакам совға бўлди, ахир футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Хорватияда ҳам футбол ўйнашни билишади, “Динамо” етарлича кучга эга жамоа.
Инглиз жамоалари анойи эмас, лекин бошқа мамлакат клублари ҳам сўнгги йилларда ўсишга эришаётганини унутмаслик лозим.
“Сити” ҳам кўпроғига муносиб эди. Камида дуранг ўйнаши кутилганди. Шахсан мен уларнинг “Ювентус”ни мағлуб этишларини истагандим, сабаби энди улар Турин клубидан қабул қилинган мағлубият аламини “ВестХэм”дан олишлари мумкин. Аммо “Ювентус” ўтган мавсум ЕЧЛ финалигача етиб борган кучли жамоа бўлгани учун ҳам “шаҳарликлар”ни мағлуб этди”, – дея Билич сўзларини келтиради Sky Sports хабарига таяниб Sports.ru.