Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

“Рома” – “Барселона” учрашувига оид 10 факт

Баҳо:
+ | -

Кеча Чемпионлар лигасининг “Е” гуруҳида дастлабки турда Римнинг “Рома” жамоаси Каталониянинг “Барселона”сини қабул қилиб муроса кўчасини танлади. Furkat.uz сайти ўз нъанасига содиқ қолган ҳолда ушбу учрашувга оид 10 та фактни эътиборингизга ҳавола этади.

1. Ушбу жамоалар расмий ўйинларда учинчи маротаба ўзаро рақиб бўлишди.

2. “Рома” “Барселона”ни бу сафар ҳам мағлуб эта олмади. 3 ўйиннинг 2таси дуранг билан якунланган бўлса, биттасида Каталонияликларнинг қўллари баланд келган.

3. “Рома”нинг Чемпионлар лигасидаги ғалабасиз сериялари 6 тага етди. Римликлар охирги марта ўтган мавсум 1-турда “ЦСКА”ни 5: 1 ҳисобида мағлуб қилишган эди.

4. “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар лигасида 100 та учрашувда майдонга тушган энг ёш футболчига айланди.

5. Учрашувда ҳисобни очган Луис Суарес ўзининг турнирдаги 9-голини киритди.

6. Луис Чемпионлар лигасидаги охирги икки голини италян клублари дарвозасига киритди: “Ювентус” ва “Рома”га.

7. Месси Чемпионлар лигасида 3 ўйиндан буён гол ура олмаяпти.

8. “Барселона” ҳимоячиси Херард Пике турнирдаги 16-сариқ карточкасини олди. У бу борада “Барса”да Пуйол ва Алвесдан кейинги 3-ўринда бормоқда.

9. “Рома” футболчиси Аллессандро Флоренци Чемпионлар лигасидаги дастлабки голини киритди.

10. Римликлар ярим ҳимоячиси Сейду Кейта турнирдаги ўзининг 60-учрашувида майдонга тушди.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz


Тавсия этамиз

“Реал” – “Шахтёр” 4:0. Учрашувига оид 25 факт!

“Эспаньол” – “Реал” 0:6. Учрашувга оид 20 та факт

“Атлетико” - ”Барселона” (1:2). Учрашувига оид 15 факт

“Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль” (3:1). Учрашувга оид 20 факт

Киритилди: 17:38, 18.09.2015.
Ўқилди: 4450 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8598]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3734]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3666]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3423]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2682]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2127]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1802]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1510]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1458]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1445]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик