Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Фергюсон “МЮ”дан кетишининг сабабини ошкор қилди

Баҳо:
+ | -

2013 йили ўз лавозимини тарк этган “Манчестер Юнайтед”нинг афсонавий мураббийи сэр Алекс Фергюсон ушбу қарорининг асл сабабини ошкор қилди. Шотландияликнинг сўзларига кўра, у синглисидан айрилиб қолган турмуш ўртоғи Кэтининг ёнида бўлиш ва уни қўллаб-қувватлаш учун ҳам футболдан кетган.

“Бир куни турмуш ўртоғимни тунда телевизор томоша қилаётган бўлса-да, аммо шифтга термулганча хаёлга чўмганини кўрдим. Мен шунда унинг руҳан қийналаётганини ҳис қилдим. Сиз унинг Бриджет билан эгизак бўлишганидан хабарингиз бўлса керак?

Мен унга бу сафар фаолиятимни якунламоқчилигимни айтганимда, у бунга қаршилик кўрсатмади. Ўшанда рафиқам ҳам шуни хоҳлаётганини тушундим.

Кэти ҳар доим мени кутарди. Ҳатто соат тунга 2 ёки 3 да келганимда ҳам у уйқуга ётмай мени кутиб ўтирарди”, - дея Championat.com The Telegraph нашрига таяниб Фергюсоннинг сўзларини келтиради.

Манба: arena.uz
Киритилди: 11:02, 19.09.2015.
Ўқилди: 9059 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.