Кириш Регистрация
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 17:30 Бразилия 5-0 Коста-Рика
24/09 20:00 Нидерландия 1-3 Украина
24/09 22:00 Валенсия 0-0 Осасуна
24/09 22:00 Севилья 2-1 Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта 2-3 Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид 3-2 Алавес
25/09 17:30 Пахтакор - Олимпик
25/09 20:30 Андижон - Нефтчи
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе
26/09 18:30 Навбаҳор - Сўғдиёна
26/09 18:30 Динамо - Сурхон
26/09 22:00 Лас-Пальмас - Бетис
26/09 22:00 Эспаньол - Вильярреал
27/09 00:00 Сельта - Атлетико

«Ғўр»дан чиққан зўрлар ёки ёш мураббийлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ҳаётини мураббийлик соҳаси билан боғлаган ёш мутахассисларнинг муваффақияти ҳар қандай холис мухлисни қувонтириши табиий. Айнан шу соҳа вакилларининг машаққати эвазига футболдек мафтункор ўйин тинмай ривожланиб бормоқда. Эътиборингизга ҳавола этаётган мақола ёши 40дан ошмаган малакали мураббийларнинг энг сара ўнлиги ҳақида.

10. Вилли Саньоль

Клуби: «Бордо»

Мамлакати: Франция

Ёши: 38да

Бундан 2 йил муқаддам «Бавария»нинг собиқ ҳимоячиси Франция ёшлар терма жамоасида Пьер Манковски ўрнини эгаллаганди. Шундан кейин унинг раҳбарлиги остида жамоа бир йил давомида бирор марта мағлубиятга учрамади: 9та ўйин, 7та ғалаба, 2та дуранг. Тўплари нисбати: 29-6. Ўшанда Вилли Саньоль ўтган ҳафтанинг энг ёрқин юлдузи сифатида эътироф этилган Антони Мартиаль, «Рома» дебютанти Лука Динь, Саньольга 4та учрашувда 5тадан гол туҳфа этган «Ньюкасл» аъзоси Флориан Товен, «ПСЖ» вакили Левен Курзава, «Лилль»лик Яссин Бензия, «Астон Вилла»дан Жордан Верету, энг яхши тўпурар унвонига сазовор бўлган «Ренн» вакили Поль-Жорж Нтепларга устозлик қилганди. Олдинги чизиқда етарли ижрочиларга эга бўлган ёш мураббий 4-4-2 ва 4-2-3-1 тактик схемаларидан самалари фойдаланиб, ўз ғояларини ҳам дадиллик билан татбиқ этганди.  Ана шу ижодий ёндашувни Саньол «Бордо»да ҳам давом эттирди. Дастлабки турларнинг бирида жамоа тиниб-тинчимас ҳужумчи, уругвайлик Роланнинг саъй-ҳаракатлари эвазига «Монако»ни 4:1 ҳисобида доғда қолдирди. Кейинчалик йирик ҳисоблар такрорланмаган бўлсада, Вилли жамоаси якунда олтинчи ўриндан, аввалгига қараганда 1 поғона юқорироқдан жой олди. Ўтган йилнинг кузида ўз жамоасига африкалик футболчиларни камроқ жалб этиш ниятини билдирган мураббийни ирқчиликда айблашди. Аслида Саньоль Африка вакилларининг ҳар 2 йилда миллатлар кубоги турнирига кетиб қолишларидан безор бўлганлиги учун шундай деганди. Шундай бўлсада, у ўз мақсадини қайтадан тушунтириб, узр сўрашга мажбур бўлди.

Бундан 3 йил аввалги 10-ўрин соҳиби - Андреа Страмаччони: «Интер» билан 9-ўринни банд этгач, 1 йил ишсиз юрди. Кейин «Удинезе»га устозлик қилди. Бу жамоа билан мавсумни 16-поғонада якунлаб, ўз лавозимидан озод этилди.

 

9. Арманду Петит

Клуби: «Боавишта»

Мамлакати: Португалия

Ёши: 38да

Ҳакамларни сотиб олиш билан боғлиқ можаролар туфайли 2001 йилда Португалия чемпиони бўлган «Боавишта» 6 йил қуйи дивизионда кун кечирди. Инқироз даврининг ўрталарида «Кёльн»дан ўша чемпионликнинг ижодкорларидан бири, Португалия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Арманду Петит жамоага қайтиб келди. Ўта кучли зарба соҳиби аввалига «Боавишта»да ўйновчи мураббий вазифасини бажарди. Кейинчалик фақат мураббий сифатида фаолияти юритиб, ўтган йили «Боавишта» билан элитага (раҳбарият жазони енгиллаштириб, жамоага учинчи дивизиондан биринчисига ўтиш имкониятини беришди) қайтди. Маблағи йўқлиги туфайли таркибни кучайтира олмаган жамоа Петит раҳбарлигида мавсумни 13-ўринда якунлади. Жумладан, сафар учрашувида «Порту»дан очко тортиб олишни уддалади. Хуллас, Арманду учинчи дивизиондан ўтган қашшоқ жамоани элитага олиб чиқди.

Бундан 3 йил аввалги 9-ўрин соҳиби - Жейсон Крайс: 1,5 йил аввал «Реал Солт-Лейк» клубини тарк этиб, «Нью-Йорк Сити»га ўтганди. Ўз сафига Пирло, Лэмпард ва Вилья каби юлдузларни жамлаган жамоа унинг раҳбарлигида MLSнинг сўнгги ўрнидан битта юқори поғонада бормоқда.

 

8. Роберто Стеллоне

Клуби: «Фрозиноне»

Мамлакати: Италия

Ёши: 38да

Бир мавсумда 10тадан кўпроқ голлар уришни девсифат гавдали Стеллоне фақат «С1» ва «В» сериясида қайд этган. Мураббийлик соҳасига ҳам айнан қуйи лигаларда қадам қўйган. «Фрозиноне»нинг «В» сериясидаги 2 мавсумида 6та гол урган Роберто кейинчалик маъмурий лавозимни эгаллади. Бош мураббий Эуженио Корини «Кьево»га ўтиб кетгач, унинг ўрнига ўтди.

Кейинги 2 йил ичида янги бош мураббий «канарейкалар»ни «В» сериясига олиб чиқди. Стеллоне кўпчилик мутахассислар учун сийқаси чиққан 2 нафар марказий ҳужумчи схемасидан унумли фойдаланди - Дионизи- Чофани дуэти 27та гол урди. +ишда жамоа Сантана, Саммарко ва Луполи билан кучайтирилгач, илк бор «А» сериясига кўтарилди. +изиғи шундаки, «Фрозиноне» барча иштирокчилар орасида энг кам (8 млн. евро) иш ҳақи оладиган жамоа. «Ювентус» футболчилари 124 млн. оладилар.

Бундан 3 йил аввалги 8-ўрин соҳиби - Маркус Баббель: «Хоффенхайм»дан истеъфога чиққач, 1 йилдан кўпроқ ишсиз юрди. Кейин Швейцариянинг «Люцерн» клубига келиб, уни сўнгги поғонадан 5-ўринга кўтарди.

 

7. Родольфо Арруабаррена

Клуби: «Бока Хуниорс»

Мамлакати: Аргентина

Ёши: 40да

«Вильярреал» сафида ЕЧЛ-2005|2006нинг ярим финалида тўп сурган собиқ футболчи 35 ёшида мураббийликка қўл урди. 1,5 йил ичида у камтарин «Тигре»ни Аргентинанинг 2-жамоаси даражасига кўтарди. Кейин устози - Карлосс Бьянкадан «Бока»ни қабул қилиб олди. Ҳозирда у етакчилик қилаётган жамоа 4 йиллик танаффусдан сўнг чемпионликни қайтариб олишга яқин турибди. Арруабаррена раҳбарлигида клуб янги қиёфага эга бўлди. Иқтидорли ёш мураббийни фақат битта муаммо қийнамоқда - азалий рақиб бўлмиш - «Ривеп Плейт»ни у фақат тўртинчи уринишда мағлуб эта олди.

Бундан аввалги 7-ўрин соҳиби - Луис Гарсия: аввалги мавсумда 1-ўрнига олиб чиққан «Хетафе»ни баҳорда тарк этиб, БААнинг «Бани Яс» клубига йўл олди.

 

6. Серхио

Клуби: «Эспаньол»

Мамлакати: Испания

Ёши: 38да

Бу мутахассис футболчилик даврининг 9 йилини «Депортиво»га бағишлаган бўлсада, мураббийликни ўз уйида - «Эспаньол»да бошлади. 1,5 йилни  ўринбосарлар жамоасида бош мураббий ёрдамчиси, ярим йилни бош мураббий лавозимида ўтказди. Ёзда эса асосий жамоани қабул қилди. Очиғи, Хавер Аггирредан қолган мерос мақташга арзимасди - жамоа мавсумни 13-ўринда якунлаганди. +ўшимчасига, бир қатор етакчилар бошқа жамоаларга кетишди. Шунга қарамасдан, Серхио жамоани тартибга келтирди, уни ижобий ўзгаришларга руҳлантира олди. Натижада, «Эспаньол» Испания кубогида ярим финалга қадар етиб келди, чемпионатни 10-ўринда якунлади.

Бундан 3 йил аввалги 6-ўрин соҳиби - Леонарду Жеардим: «Спортинг»ни Португалиянинг етакчи клублари сафига қайтарди, «Монако»ни эса ЕЧЛнинг чорак финалига олиб чиқди.

 

5. Виктор Гончаренко

Мамлакати: Беларусь

Ёши: 37да

Тиззасидаги жиддий жароҳат туфайли Гончаренко футбол билан 25 ёшида хайрлашганди. 2 йил БАТЭнинг ўринбосарларини бошқариб, кейин 1 йил асосий жамоада бош мураббийга ёрдамчи бўлди. Шундан кейин раҳбарликни ўз қўлига олиб, БАТЭни 3 марта ЕЧЛнинг гуруҳ босқичига олиб чиқди. Шу давр ичида «Ювентус» (2 марта), «Милан» ва «Зенит»дан очко тортиб олишни уддалади, «Лилль» ва «Бавария» устидан ғалаба қозонди. Кейин «Кубань» ва «Урал» клубларини муваффақиятли бошқарди. Лекин кутилмаганда ҳаммасидан воз кечиб, Минскка йўл олди.

Бундан 3 йил аввалги 5-ўрин соҳиби - Томас Тухель: «Майнц»даги самарали фаолиятидан кейин 1 йил дам олгач, ёзда Юрген Клопп ўрнига «Боруссия» Д.га келди. Дортмундда ҳам Тухелнинг шиддати баланд: мавсумнинг 8 расмий учрашувида унинг жамоаси 30:6 кўринишдаги тўплар нисбатини қайд этди.

 

4. Эдди Хау

Клуби: «Борнмут»

Мамлакати: Англия

Ёши: 37да

Жароҳатлар туфайли «Портсмут»даги омадсиз кечган 2 мавсумдан кейин 27 ёшли ҳимоячи жонажон «Борнмут»ида иккинчи навқиронлигини намойиш этди. 2007 йилда футболчиликка нуқта қўйиб, 30 ёшида бош мураббий лавозимини эгаллади. Бу паллада жамоа банкрот ҳолатига тушиб қолганди. Эдди ва унинг ёрдамчиси Жейсон Тиндалл ўз ҳисобларидан «шифокор» ёллаб, жамоани оёққа турғазишди. Кўп ўтмай «Борнмут» россиялик бизнесмен Максим Дёмин қўлига ўтди. Хау эса 2 йил ичида жамоани чемпионшипдан АПЛга олиб чиқди. Эдди Брандан Рожерс каби комбинацион ўйинни ёқтирадиган мураббийлар сирасидан. Бежизга унинг жамоаси элитада сермазмун ўйин кўрсатаётгани йўқ.

Бундан 3 йил аввалги 4-ўрин соҳиби - Хайко Фогель: «Базел»ни ЕЧЛнинг «плей-офф» босқичига олиб чиқди. Лекин янги мавсумни суст бошлаб, ўрнини Мурот Якинга бўшатиб берди.

 

3. Андре Виллаш-Боаш

Клуби: «Зенит»

Мамлакати: Португалия

Ёши: 37да

Бу мураббий ўзининг илк мустақил мавсумида «Порту»-2010|2011 билан чемпионат, суперкубок ва ЕЛ мусобақаларида зафар қучди. Кейин 4 йил совринларни бутунлай унутди. Англиядаги омадсизликлардан сўнг «Зенит»даги фаолиятини қаторасига 6та ғалаба билан бошлади. Аммо чемпионлик нақд бўлиб турганида Лодигин 14 дақиқа ичида «Динамо»дан 3та гол қабул қилиб олди. Кейинги мавсумда у чемпионликни осонлик билан қўлга киритиб. ЕЛнинг чорак финалигача етиб келди. Лекин легионерлар чеклови учун Мутко ва Миллерни жиддий танқид остига олгач, мухлислар унинг Питердаги сўнгги кунларини санай бошладилар.

Бундан аввалги 3-ўрин соҳиби - Винченцо Монтелла: «Фиорентина»даги 3 мавсум шунча 4-ўрин билан якунланди. Жамоа ЕЧЛдан четда қолди.

 

2. Гарри Монк

Клуби: «Суонси»

Мамлакати: Англия

Ёши: 36да

Ўтган йилнинг февралида «оққушлар» сардори ўйновчи мураббий мақомини олганди. Майдан у фақат мураббийлик билан шуғуллана бошлади. «Суонси» унинг раҳбарлигида 8-ўринни эгаллаб, энг яхши мавсумни қайд этди. Ҳозирда ЕЧЛни кўзлаётган жамоа ўз уйида ҳатто «МЮ»ни ҳам аяб ўтирмади.

Бундан аввалги 2-ўрин соҳиби - Брендан Рожерс: аввалги мавсумда Жеррарднинг ягона хатоси «қизиллар»ни чемпионликдан маҳрум этганди. Кейин энг ёрқин юлдузини сотиб юбориб, бир талай ёш футболчиларни харид қилди. Лекин Рожерс қуйига шўнғиган жамоани еврокубоклар ҳудудига кўтара олди.

 

1. Маркус Вайнцирль

Клуби: «Аугсбург»

Мамлакати: Германия

Ёши: 40да

90-йилларда Маркус 4 мавсумни «Бавария»нинг ўринбосарлари сафида ўтказди. Кейин асосий таркиб машғулотларида қатнаша бошлади. Лекин 25 ёшида тиззасидан олган жароҳати майдонга қайтишга имкон бермади. Шу боис, у мураббийлар мактабига йўл олди. Аввалига  «Ян Регенсбург»ни иккинчи лигага олиб чиқди. Кейин Йосу Лухукаюнинг «Аугсбург»даги ўрнини эгаллади. Бу жамоа ҳам ўта қашшоқ бўлсада, дастлабки мавсумни биринчи ўринда якунлади. Лекин маблағ йўқлиги боис, кўпчилик футболчилар уни тарк этишди. Мураббий таркибни қуйи лигалар вакиллари билан тўлдиришга мажбур бўлди. Бир амаллаб элитада жой сақлаган «Аугсбург» кейинги мавсумда 8-поғонани банд этди.

Бундан 3 йил аввалги 1-ўрин соҳиби - Уле-Гуннар Сульшер: ўтган йилнинг январида «Кардифф»га келганди. Лекин уни қуйи лигага тушиб кетишдан сақлаб қола олмади. Чемпионшипдаги қаторасига қайд этилган 2 мағлубият истеъфо билан интиҳо топди. Хуллас, Сульшер бир йилдан бери ишсиз юрибди.

Содиқжон Раҳмонов тайёрлади, "ИнтерСПОРТ" газетаси

 
Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:25, 19.09.2015.
Ўқилди: 2911 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.