“Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгернинг фикрича, ёзда “Челси”дан кўчиб ўтган дарвозабон Петр Чех “аристократлар”га қарши бугунги учрашувда муҳим роль ўйнаши мумкин.
“Сиз Чех дарвозасига гол уриш учун шунчаки идеал ҳужум ташкил қилишингиз керак. Мен унинг турли майда нарсаларга чалғимай эътиборини фақат ўйинга қаратишини истайман. Қадрдон клубга қарши ўйнаш ҳамиша қийин бўлган. Мен айнан шу сабабли ҳам уни Суперкубок баҳсида майдонга туширдим, аммо Чех ўз ишини аъло даражада бажарди. У бир ўзи баҳс тақдирини ҳал қила олади", - дейди мураббий.