Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

«Томи кетган» футбол — 4

Баҳо:
+ | -

Футбол олмида содир бўлган ажойибу-ғаройиб қизиқарли воқеаларни бериб боришда давом этамиз.

ОЛМА — ВИТАМИНГА БОЙ!

70-йиллар ўрталарида Туманли Альбионда қизиқ воқеа содир бўлган. Машҳур «Манчестер Юнайтед» ўша мавсумни жудаям бўш ўтказаётганди. Навбатдаги ўйинда ҳам «МЮ» мағлубиятга учраб турган бир пайтда мухлислардан бири аламини кимдан олишни билмай ҳакамни мўлжаллаб каттакон олма улоқтиради. Ҳакам эса антиқа қарорга келади — олмани ердан олади ва уни яхшилаб майкасига артиб, қар-силлатиб ея бошлайди. Бутун «Олд Траффорд» бу ҳолатдан завқланиб кулиб юборади. Шу биргина оқил қарор ҳакам ва мухлислар ўртасида авж олиши мумкин бўлган жанжалнинг олдини олади. Қанийди, ҳамма футболчилар ҳам шунақа бўлишса. Ҳозирги футболчилар шунқанги нозигойимки, трибунадан улоқтирилган кичкинагина мандарин пўчоғи ёнига келиб тушса ҳам, жони узилаётгандай майдонга ётиб олишадия.

«МЕНГАЯМ ТЎП БЕРИНГЛАР…»

50-йиллар охирида «Юргорден» (Стокгольм) жамоаси дарвозабони ўзига хос рекорд ўрнатади. Чемпионат доирасидаги ўйинлардан бирида унинг жамоаси рақиб жамоасини 18:0 ҳисобида мағлубиятга учратади. Қанақа рекорд, дерсиз? Бу ўйинда «Юргорден» посбони 90 дақиқа давомида бирор марта ҳам тўпга тегинмайди. Учрашувнинг бошидан охиригача стокгольмликлар дарвозаси олдидан бор-йўғи 2 марта эркин тўп тепилади. Шуни ҳам ҳимоячи амалга оширади. Унинг устига тўпни олиб келиб ўрнатишни ҳам ўша ҳимоячи бажаради. Қаранг, футбол ўйинида тўпга тегмай ҳам ютиш мумкин экан! Қойил!

ГОЛ ЙЎҚМИ? КИРИШ БЕПУЛ!

Яна Англия томонлардан қизиқарли воқеа. 60-70 йилларда Англия чемпионатларида голларга бой ўйинлар камайиб кетади. Голсиз дурангларнинг сони ортиб кетганди. Табиийки, бунақанги голсиз ўйинлардан безган ишқибозлар ҳам стадионларга келишни камайтириб юборишади. Ҳаваскор жамоалардан бири бўлмиш «Хендон» кпуби бу муаммони ечишнинг антиқа усулини ўйлаб топади. Жамоа раҳбарияти «Гол бўлмаса, пулингиз ўзингиз билан кетади» номли акция ташкил этади. Унга кўра, агар ишқибоз ўйинга чипта сотиб олсаю, ўша ўйинда гол кўрмаса, сотиб олган чиптаси автоматик тарзда кейинги ўйинга кириш учун ҳам восита бўлади. Бу ҳолат то гол содир бўладиган ўйингача давом этади. Мана сизга мухписпарварлик!

ҒАЛАТИ ГОЛ

1973 йил. «Спарта» (Роттердам) — «Барселона» (Каталония) учрашуви. Голландияликлар ҳимоячиси ўз дарвозаси олдидан белгиланган эркин зарбани амалга ошириш асносида бироз ошириб юборади. Зарб билан тепилган тўп осмону фалакка учади. Худди шу вақт стадион узра эсиб турган шамол янаям кучаяди ва тўп ҳавода ёрилиб, латтасимон ҳолатга келиб қолади ва … тўғри роттердамликлар дарвозасига қайтиб тушади. Ҳакам тўпни алмаштиришни буюради, аммо голни ҳам ҳисобга олади. Аттанг, «Спарта» шунақа аянчли воқеа туфайли тарихда қолган.

«УСТУН, СЕНГА РАҲМИМ КЕЛИБ КЕТДИ!»

Бу воқеа 1980 йилда содир бўлган. Руминиянинг Тимошоаре шаҳрида маҳаллий «Политехника» жа-моаси Бразилиянинг «Атлетико» жамоасини қабул қилади. Ўйин вақтида бразилияликлар ҳужумчиси катта тезликда олдинга интилиб, рақиб дарвозабони билан як-камаякка дуэлга чиқади. Кипер эса хавфни бартараф этмоқчи бўлиб, жонҳолатда унинг оёқлари остига ташланади. Ҳужумчи йиқилади ва учиб бориб боши билан дарвоза устунига ури-лади ва … зарбанинг кучидан устун қоқ иккига бўлиниб кетади. Ҳакам 20 дақиқага ўйинни тўхтатишга мажбур бўлади. Бу вақт давомида стадион ишчилари дарвозани алмаштириб улгуришади. Бразилиялик ҳужумчи эса ҳеч нарса бўлмагандай ўйинни давом эттиради. Афтидан ўйиндан олдин онаси «бошинг тошдан бўлсин», деб дуо қилган, шекилли.

ТАЛҚОН ЕБ, СУВГА ЮБОРИШ КЕРАК ЭКАН…

Даниянинг Оденсе шаҳрида иккинчи дивизион жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида футбол оламида камдан-кам учрайдиган ҳолат юз берди. Маҳаллий жамоа ҳужумчиси дарвозага бир неча метр қолганда тўпни шу қадар зарб билан тепди-ки, устун синиб кетди. Ҳакам ўйин қоидаларида бу каби ҳолат учун изоҳ ва қонунни тополмай, футбол федерациясига шошилинч телеграф жўнатади. Натижа эса кутилмаган бўлади — бунақанги антиқа воқеани ўз кўзлари билан кўриш ва суперҳужумчини ўз жамоаларига таклиф қилиш учун олий лигада ўйновчи бешта жамоа мураббийлари Оденсега ташриф буюришади. Ҳамма ўйин қолиб, томошага берилиб кетишган, федерациядан эса жа-воб келмаганди ўшанда. Раҳбарлар тушпик-ка чиқиб кетишган, шекилли.

КОМПАС СОВҒА ҚИЛИШДИ

Пинейро исмли бразилиялик ҳимоячини ўз жамоаси дарвозасига гол уриш бўйича рекордчи санашади. Фақатгина бир мавсумнинг ўзида Пинейро ўз дарвозабонини 10 (!) марта хафа қилади. Охир оқибат автоголлар қироли бўлмиш Пинейрони ҳужумга ўтказишади. Аммо ҳужумда тўп сурган илк ўйинидаёқ у яна ўз дарвозасини муваффақият билан ишғол қилади. Футболчи 25 ёшини қаршилаган куни, жамоадошлари унга компас совға қилишади. Компас шишасида эса қуйидаги сўзлар ўйиб ёзилганди: «Ёдингда тут, рақиб дарвозаси у томонда!»

Мақолани тайёрлашда Чемпион газетасининг 2009 йил 22 сонидан фойдаланилди.

Манба: koptok.uz
Киритилди: 18:13, 19.09.2015.
Ўқилди: 4244 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.