Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Реал» «Гранада» устидан қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 4-тури доирасида "Реал" ўз майдонида камтаргина "Гранада"ни қабул қилди ва катта қийинчилик билан ғалаба қозонди. Мазкур ғалабада ҳакамлар хатосининг ўрни ҳам бўлди.

"Гранада" гранд клубга қарши жуда яхши ўйин намойиш қилди. Ўйиннинг 20-дақиқасида Исаак Саксес томонидан киритилган голни ҳакамлар офсайд дея баҳолаб, инобатга олишмади. Ваҳоланки, тўп узатилаётганда ҳужумчи офсайдда эмасди. Бундан ташқари, меҳмонлар ҳужумчилари камида яна 3 марта бирга бир вазиятга чиқишди, аммо дарвозани ишғол қилишмади. Бир ҳолатда Саксеснинг зарбаси ноаниқ чиққан бўлса, икки марта Кейлор Навас жамоасини голдан қутқарди.

Ўз навбатида "Қироллик клуби" ҳам кўп имкониятларни кўкка совурди. Бензема, Иско ва Роналду қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Рақиб посбони Андрес Фернандес яхши ўйин намойиш қилганини таъкидлаш лозим. Ўйиндаги ягона гол эса иккинчи бўлим бошида киритилди. Исконинг чап қанотдан берган узатмасини Карим Бензема бош билан яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.

Ушбу гол учрашувда ягона бўлиб қолди. Криштиану Роналдуга фаолиятидаги 500-голини уриш мазкур баҳсда насиб қилмади. "Реал" эса ўз очколарини 10тага етказиб, камида эртагача 1-ўринга кўтарилиб олди.

Испания Ла лигаси, 4-тур
"РЕАЛ" - "ГРАНАДА" - 1:0
Гол: Карим Бензема (55)
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Варан, Модрич, Кроос (Ковачич, 62), Иско (Каземиро, 85), Васкес, Роналду, Бензема (Черышев, 77).
Гранада – Фернандес, Дория, Бираги, Лопеш, Ломбан, Крхин, Маркес, Мендес (Лопес, 77), Рочина (Рико, 67), Эл-Арабий, Саксесс (Ибаньес, 61).
Огоҳлантиришлар: Мендес (35), Иско (43), Маркес (70), Крхин (80).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:47, 19.09.2015.
Ўқилди: 6557 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.