“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике жароҳати сабабли мавсумни эрта якунлаган Рафинья ва ФИФА томонидан жамоанинг трансфер фаолиятига қўйилган тақиқ ҳақида гапириб ўтди.
“Рафиньянинг жароҳати – жуда оғир. Найнголлан ҳам буни атайлаб қилгани йўқ. бу ҳам бир бахтсиз тасодиф. Энди жамоадаги мавжуд ўйинчилар ва иккинчи жамоамиздаги футболчиларга мурожаат қилишимизга тўғри келади. Бироқ, бу бизнинг режаларимизга умуман таъсир қилолмайди. Биз энг яхшиси бўлолмасак энг яхшилардан бири бўлиб қоламиз”, — дея таъкидлади Энрике.