Суриялик Саид Абдул исмли болакай “Гранада”га қарши учрашувдан олдин Криштиану Роналдунинг ҳамроҳлигида “Сантьяго Бернабеу” стадионига чиқиб келди.
7 ёшли Саид – суриялик муҳожир Осама Абдулла Мухсиннинг ўғли. Бир муддат илгари улар ҳақида барча етакчи ОАВда ёзилганди: Сербия-Венгрия чегарасида N1TV телеканали оператори Петр Ласло уларни ерга қулатганди.
Мазкур ҳолат Мадриддаги CENAFE футбол академияси президенти Мигель Анхель Халан эътиборини ўзига тортди. У El Mundo журналисти Мартин Мучега мурожаат қилиб, Мюнхенга “Вильяверде” футболчиси Муҳаммад Ламбрузи билан бирга қидирувга йўл олишини буюрди. Улар Осама Абдулла Мухсин ва ўғлини топишади. Ота-бола бу вақтда Чемпионлар Лигаси учрашувини томоша қилаётганди.
CENAFE футбол академияси Мухсинга иш таклиф қилди. Маълум бўлишича, суриялик ўз мамлакатида Олий дивизион клубини бошқарган экан. Унинг турмуш ўртоғи ва икки қизи Туркияда қолган. Тахминларга кўра, бир ҳафтадан сўнг улар ҳам Мадридга келади.
Мухсин молиявий томондан ўзини-ўзи мустақил таъминлагунича академия унинг барча сарф-харажатларини ўз бўйнига олади. Шунингдек, суриялик муҳожирларга болаларини мактабга бериш ва испан тилидан дарс олиш учун ёрдам кўрсатилади.