Гранада" бош мураббийи Хосе Гамон Сандоваль "Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) фикрларини билдираркан, мадридликлар матбуот хизматини танқид қилди. "Реал" матбуот хизмати вакиллари ўйин бошланиши олдидан мухлисларга мурожаат қилган ва "Гранада" дарвозасига нечта гол урилиши мумкинлигини таҳмин қилишни таклиф этган эди.
"Реал" бизга нисбатан ҳурматсизлик қилди ва кучимизни етарлича баҳолай олмади. Бугун биз осон ва эркин ўйин намойиш қилдик", - дейди Сандоваль.