Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

ТОП-10. «Интер» тўпурарлари

Баҳо:
+ | -

Furkat.uz сайти гранд жамоаларнинг энг яхши тўпурарлари туркумидаги мақолаларни сизга тақдим этишда давом этади. Бу сафар Миланнинг «Интер» клуби тархидаги тўпурарлар ТОП-10 талиги ҳақида тўхталиб ўтамиз.

10. Марио Корсо – 94 гол
Корсо «Нерадзуррилар» таркибида 1958-1973 йилларда тўп суриб, 94 марта рақиб посбонларини хафа қилган. Марио «Интер» билан 8 та турнирда ғолиблик нашидасини сурди. 1964 ва 1965 йилларда кетма-кет икки мавсум Чемпионлар лигасида ҳам зафар қучган.

9. Эрманмо Аеби – 106 гол
Италиялик ҳужумчи клуб тузилган пайлари жамоада ҳаракат қилган. Яъни Аеби «Интер»да 106 та гол киритган. Эрманмо 1910 йилда Италия чемпионати олтин медалларига сазовор бўлган.

8. Кристиан Вьери – 123 гол

Вери «Интер»да 1999-2005 йилларда 123 та голга муаллифлик қилган. Кристиан «А» серия баҳсларида 100 тадан ортиқ гол киритган футболчилардан биридир. Ҳужумчи 6 йил ичида жамоада фақатгина битта соврин қўлга киритди. У ҳам бўлса Италия кубокидир. Бироқ шахсий совринлар борасида яхшигина натижа қайд этди. Италия чемпионати тўпурари, 2 бора Италиянинг энг яхши футболчиси, «А» сериянинг энг яхши футболчиси…

7. Истван Нйерс – 133 гол
Сербияда туғилиб, Венгрия термаси учун тўп сурган Нйерс Италияда муваффақият қозонди. У «Интер»да 1948-1954 йиллар ичида 133 та гол киритишга муваффақ бўлган. Истван барча голларини чемпионат баҳсларида киритганлиги ҳам диққатга сазовор натижадир. Ҳужумчи клуб билан 2 бора «А» серия чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

6. Бенито Лоренци – 143 гол

Нйерс билан ҳужумда ажойиб дуэт ҳосил қилган футболчи бу Лоренцидир. У «Интер» шарафини 1947-1958 йилларда ҳимоя қилиб, 143 та тўп киритган. Бенито ҳам голларини деярли чемпионат баҳсларида киритган. Яъни унинг 138 голи «А» серияга тўғри келади. У ҳам Нйерс каби 2 марта чемпионлик шохсупасига кўтарилган.

5. Луижи Кевенини – 158 гол
Кевенини 1912-1915 йилларда «Интер» учун 55 учрашувда 63 та гол киритади. Фантастика! Шундан сўнг у «Милан»да бир мавсум ўйнаб қайтади ва 1919-1921 йилларда «Нерадзуррилар» учун 40 ўйинда 54 гол киритди. Олдингидан ҳам дахшатли натижа! Луижи 1922-1927 йиллар давомида Миланликлар сафида 94 баҳсда 41 гол киритди ва «Интер»нинг ўша пайтлардаги мутлоқ тўпурарига айланди.

4. Сандро Маццола – 160 гол
Маццола бутун фаолиятини «Интер»да ўтказди. Сандро клуб учун рақиблар дарвозасини 160 марта ишғол қилишга муваффақ бўлган. У 1960-1977 йиллар давомида жамоа билан 2 бора Чемпионлар кубогида зафар қучади.

3. Роберто Бонинсегна – 171 гол
1969-1976 йилларда «Интер»да Маццолага ҳужумда шерик бўлган Бонинсегна 171 та голга муаллифлик қилган. Роберто голларининг 22 тасини Еврокубокларда киритган. У жамоа билан фақатгина бир марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган холос.

2. Алессандро Алтобелли – 209 гол
Бонинсегна кетганидан сўнг «Интер»да Алтобелли пайдо бўлди ва унга муносиб ўринбосар бўла олди. Алессандро 1077-1988 йиллар оралиғида 209 марта рақиблари дарвозаларига гол киритган. У жамоанинг Италия кубоги ва Еврокубоклардаги мутлоқ тўпурари ҳисобланади. Алтобелли клуб билан 3 та мусобақада олтин медалларни қўлга киритган.

1. Жузеппе Меацца – 284 гол
«Интер» тарихидаги мутлоқ тўпурар Меаццадир. Шу боис ҳам Миландаги «Сан-Сиро» стадиони унинг номига қўйилган. Жузеппе 1927-1940 ва 1946-1947 йиллар оралиғида «Нерадзуррилар» сафида 284 та гол киритишни уддасидан чиққан. У чемпионат баҳсларида 247 марта рақибларини ранжитган. Меацца 3 карра мамлакат чемпионлини қўлга киритди.

Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 22:55, 20.09.2015.
Ўқилди: 5629 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.