Германия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Берти Фогтс Менхенгладбахнинг “Боруссия” клуби Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси собиқ устози Юрген Клоппга жамоа бошқарувини топшириши кераклигини айтиб ўтди.
Аввал менхенгладбахликлар устози Люсьен Фавр клубнинг Бундеслига ва ЕЧЛдаги омадсиз ўйинлари сабаб истеъфога чиқарилганди.
“Боруссия” — мусобақа жадвалида юқори ўринлар учун кураша оладиган жамоа. Клопп бундай клуб мураббийи бўлиш учун идеал инсон. Мен “Боруссия” раҳбариятига Юрген Клоппни ишга таклиф қилишни маслаҳат берган бўлардим.
Фаврга келсак мен унинг бундай қарорга келишини кутмагандим. Бу иши билан у клубнинг муаммосини ҳал қилмади, балки вазиятни янада чигаллаштирди. Жамоа ёлғиз қолди, клуб спорт директори Макс Эберль ҳам қийин аҳволда”, — дея Фогтс сўзларини келтиради Rheinischen Post га таяниб Championat.com.
“Боруссия” Менхенгладбах ортда қолган 5 турдан кейин Бундеслига мусобақа жадвалида энг сўнгги поғонада бормоқда ва ҳали бирорта ҳам очко жамғармаган.