Лестер” бош мураббийи Клаудио Раньери “Манчестер Юнайтед”нинг янги ҳужумчиси Антони Марсьялдан келажакда ажойиб футболчи етишиб чиқиши мумкинлигини таъкидлади.
Италиялик мураббий 19 ёшли франциялик форвардни “Монако”да ишлаган вақтида ҳам кузатиб борган.
– Марсьяль учун жамоадаги илк голларни киритиб олиш жуда муҳим эди. Унинг трансфери учун катта пуллар тўланди ва маблағ оқланиши керак. Аммо ҳаммаси босқичма-босқич кетгани маъқул. У ғаройиб футболчи, лекин ҳотиржамликни сақлаб туриши лозим. Эътиборини ишга қаратса нур устига нур бўлади. Унинг фаолияти жуда яхши кечишига ишонаман. Марсьяль вазиятни яхши тушунади ва унга мослашади. “Монако”да ишлаган вақтим унинг трансфери учун “Лион”га 5 миллион фунт стерлинг тўланганди. Бу ўша вақт учун энг яхши харид бўлган, - дея Раньери сўзларини келтиради Sky Sports га таяниб “СЭ”.